Диққат, эълон!!!

Жорий йилнинг 5 октябр (шанба) куни “Олимпия” ўйингоҳида “Ҳоким кубоги” учун футбол мусобақаси ўтказилади. Мусобақа соат 12:00 да бошланиши белгиланган.

Ҳозирга қадар мусобақада иштирок этиш истагини билдирган қуйидаги ташкилотлардан жамоалар рўйхатга олинди:

  • Туман ҳокимлиги;
  • Туман ҳокимлиги молия бўлими;
  • Туман Сувоқова ишлаб чиқариш корхонаси;
  • "Мароқанд" нефтбаза туман филиали;
  • Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "Озодлик" комбинати;
  • Болалар – ўсмирлар спорт мактаби;
  • Деҳқон бозор ва Буюм бозор МЧЖлари;
  • Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши;
  • "Маҳалла" ҳайрия жамоат фонди туман бўлинмаси;
  • Туман халқ таълими бўлими;
  • Туман мактабгача таълим бўлими;
  • Тумандаги тижорат банклари.

 

Талабгор жамоаларни рўйхатга олиш давом этмоқда.

Рўйхатга ёзилиш учун туман жисмоний тарбия ва спорт бўлимига мурожаат этишингиз мумкин: 93 235-86-34 (Санжар Қўлдошев)

Мусобақада ғолиб бўлган жамоа туман ҳокимлиги томонидан қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.

 

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM