Булунғур туманида спорт соҳасида нима гаплар?

Бугун мамалакатимизда спортни ривожлантиришга юксак эътибор қаратилаётгани ҳеч кимга сир эмас. Хўш, бу соҳада Булунғур туманида вазият қандай? Спортни ривожлантириш учун туманнинг салоҳияти, имкониятлари етарлими? Соҳа ривожи йўлида қандай ишлар амалга оширилмоқда?

Бугунги кунда туманда жами 27 та спорт мураббийлари бўлиб, уларнинг барчаси туман болалар ва ўсмирлар спорт мактабида фаолият кўрсатади. Таълим муассасаларида фаолият юритаётган 220 та жисмоний тарбия ўқитувчиларидан 17 нафари аёл ўқитувчилардир. Шунингдек, туманда 30 нафар мураббий инструкторлар тумандаги мактабгача таълим тизимида фаолият кўрсатмоқда.

Ҳозирда туман болалар - ўсирлар спорт мактабида 3 нафар мураббий етишмайди. Кадрларга бўлган ушбу эхтиёжни тўлдириш учун туман бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бўлимига мурожаат қилинган.

Тумандаги спорт иншоотларига тўхталадиган бўлсак, жами 315 та спорт иншооти мавжуд бўлиб, 50 та спорт зал ва қолган 265 таси спорт майдонларидан иборат. Шунингдек, хусусий тадбиркорлар томонидан барпо этилган 26 та сунъий қопламали стадион фалият юритмоқда.

Бугун тумандаги 66 та умумтаълим мактабларининг 28 тасида ёпиқ спорт иншооти (спорт зал) йўқ бўлиб, уларга режали дастур асосида, ҳудуддаги ёшларнинг сонидан келиб чиққан ҳолда спорт иншоотлари қурилиб берилмоқда. Шунингдек, бугун таълим муассасаларидаги спорт иншоотларини иситиш тизими фаолиятидаги камчиликларни бартараф этиш устида ишлар олиб борилмоқда.

Туман ҳокимлиги томонидан спорт иншоотларидаги муаммоларни босқичма-босқич бартараф этиш чоралари кўрилмоқда. Хусусан, уларни зарурий жиҳозлар билан таъминлаш, қурилиш ва қайта қурилиш, спорт майдонлари ҳудудини девор билан ўраш ишларини олиб бориш режалари ишлаб чиқилмоқда.

Шу жумладан, Болалар – ўсмирлар спорт мактабининг 1987 йилда қурилган ва 2013 йилдаги зилзиладан жиддий талофат кўриб, яроқсиз ҳолга келиб қолган 12х24 м. ўлчамдаги спорт залини қайта қуриш 2020 йилда амалга оширилиши белгиланган.

 

 

Туман Жисмоний тарбия ва спорт

 бўлими бошлиғи:                                                                       У.Амонов

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM