Беш ташаббус қанот қоқмоқда...

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг шу йилнинг 19 март куни Ёшларга эътиборни кучайтириш, ёш авлодни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, уларда ахборот технологияларидан тўғри фойдаланиш кўникмасини шакллантириш, ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтганди. Йиғилишда давлатимиз раҳбари ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича 5 та муҳим ташаббусни илгари сурган эди.

Ушбу топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 28 сентябрь куни Булунғур туманидаги Педагогика ва спорт касб ҳунар коллежи биносида “5 та муҳим ташаббус - маънавий етук баркамол шахс кафолати!” шиори остида вилоят амалий семинари ўтказилди.

Амалий семинарда Мактабгача таълим вазирлиги мутахассиси Т.Миржалолов, вилоят мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи ўринбосари Д.Азизова, туман ва шаҳар мактабгача таълим бўлими мудирлари ўринбосарлари, шўъба мудирлари, кузатув кенгашлари аъзолари, мактабгача таълим ташкилотлари тарбиячилари иштирок этишди.

Семинарда Навоий, Жиззах вилоятларидан ҳам меҳмонлар иштирок этишди. Семинар Мактабгача таълим вазирлиги мутахассиси Т.Миржалолов  томонидан наъмунали тарзда деб топилди ва Республикада наъмуна сифатида тарғиб қилиниши белгиланди.

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM