Ҳисобга олиш приборларини қиёслаш бўйича янги тартиб белгиланди.

Хабарингиз бор, жорий йил 20 август куни “Юридик ва жисмоний шахсларнинг электр энергияси, табий газ, ичимлик ва иссиқ сувни хисобга олиш ускуналарини (ҳисоблагичларини) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маьмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида” Ҳукумат қарори қабул қилинган эди. (698-сон, 20.08.2019 й.)

Бугунги кунда фуқароларимиздан бу борада кўплаб саволлар келиб тушмоқда.

Қарорга кўра:

  1. Электр энергиясини хисобга олиш ускунасини ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш учун:
  • Сўровнома тўлдирилади;
  • хисобга олиш ускунасини ечиб олиш 5 иш куни, ўрнатиш 3 иш куни, қиёслаш 3 иш куни ичида амалга оширилади.
  1. Табиий газни хисобга олиш ускунасини ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш учун:
  • Суровнома тулдирилади;
  • хисобга олиш ускунасини ечиб олиш 5 иш куни, ўрнатиш 3 иш куни, қиёслаш 3 иш куни ичида амалга ошиилади.
  1. Ичимлик ва иссиқ сув ускунасини ечиш, киёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш учун:
  • Суровнома тўлдирилади;
  • хисобга олиш ускунасини ечиб олиш 5 иш куни, ўрнатиш 3 иш куни, киёслаш 3 иш куни ичида амалга оширилиши лозим.
  •  

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 августдаги 698-сонли ушбу қарорига асосан электр энергияси, табиий газ, ичимлик ва иссиқ сувни ҳисобга олиш ускуналарини қиёслашдан ўтказиш бўйича маъмурий регламент тасдиқланди.

Қарорга асосан 2019 йил 1 ноябрдан бошлаб ҳисобга олиш ускуналарини қиёсловдан ўтказиш бўйича давлат хизматлари фақат Давлат хизматлари марказлари ёки Ягода интерактив давлат хизматлари портали (https://my.gov.uz) орқали амалга оширилади.

Ҳисобга олиш ускуналарини қиёслаш даврийлиги:

  1. юридик шахслар учун 8 йил;
  2. жисмоний шахслар учун – 4 йилни ташкил этади.

 

Туман Давлат хизматлари маркази бўлими бошлиғи                                    Ж.Мисиров

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM