Сайёр қабул бўлиб ўтди...

Жорий йилнинг 24 сентябр куни 23 умумий ўрта таълим мактабида “Булунғур” маҳалла фуқаролари учун туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Б.Бахрамов томонидан сайёр қабул ўтказилди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Булунғур туманидаги Ҳалқ қабулхонаси мудири, туман прокурори, туман Адлия бўлими, туман Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри бўлими, туман Архитектураси, туман Сув оқова ДУК, туман Газ таъминоти корхонаси, туман Электр тармоқлари корхонаси, тумандаги “Булунғур” маҳалла фуқаролар йиғини масъул ходимлари, меҳнат фахрийлари ҳамда тегишли ташкилот раҳбарлари иштирок этишди.

Дастлаб тумани ҳокими Б.Бахрамов сўзга чиқиб, йиғилиш сайёр қабул иштирокчиларига, “Булунғур” маҳалла фуқаролар йиғини аҳолисининг томорқа ерлари, маҳалла фуқаролар йиғинида замонавий архитектура талабларига жавоб берадиган маиший хизмат ва савдо нуқталари қурилиши ҳамда маҳалланинг инфратузилмаси, келажакдаги қиёфаси борасида амалга оширилиши белгиланган вазифалар тўғрисида маълумот берар экан, маҳалладаги вояга етган ва етмаган ёшларнинг таълим тарбияси борасида ҳам кенг жамоатчиликнинг масъулиятини яна бир бор эслатиб ўтди.

Сайёр қабул давомида фуқаролар ўзларини қийнаб келаётган муаммолари билан туман ҳокимига мурожаат этишди. Жумладан, умумий уйларда истиқомат қилувчи фуқаролар уйларини таъмирлаш масаласида мурожаат қилишди. Уларга уй ўзларининг шахсий мулки эканлиги, унинг таъмирини ҳам ўзлари амалга ошиишлари лозимлиги тушунтирилди ва агар халқ рози бўлса улар учун хизмат кўрсатувчи ширкат тузилиб, хизмат кўрсатиш ишлари тўлиқ ширкат зиммасига юклатилиши мумкинлиги таклиф этилди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM