Бир мурожаат изидан...

2019 йил 9 сентябрда Булунғур тумани “Гулобод” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро Д.Мисированинг Самарқанд вилояти ҳокими Э.Турдимовнинг Telegram мессенджерига “Электрон мобиль ногиронлик аравачаси олиб беришда амалий ёрдам бериш тўғрисида”ги мурожаат қилган эди. Д.Мисированинг ушбу мурожжаати Булунғур туман ҳокимлиги ҳамда “Гулобод” маҳалла фуқаролар йиғини масъул ходимлари томонидан ўрганилиб чиқилди.

Ўрганиш давомида, фуқаро Д.Мисирова 1992 йилда туғилганлиги, 2-гуруҳ ногирони эканлиги, доимий равишда ногиронлиги бўйича нафақа олиб келаётганлиги, фребрих апаксия касаллигига чалинганлиги, отаси Х.Мамарасулов фермер хўжаликда ишчи бўлиб ишлаши, онаси Г.Мамарасулова уй бекаси эканлиги, фуқаро Д.Мисирова Самарқанд Давлат Университети Тарих факультети 1-курс талабаси эканлиги, дарсларга мунтазам қатнашиши учун электрон мобиль ногиронлик аравачасига эҳтиёжи борлиги аниқланди.

Фуқаро Д.Мисировага дарсларга ўз вақтида, мунтазам қатнай олиши ва сифатли таълим олишини таъминлаш мақсадида туман ҳокимлиги ҳамда тумандаги ҳомийлар томонидан электрон мобиль ногиронлик аравачаси олиб берилди.

 

 

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM