Юртдошимиз ёрдамга муҳтож!

Халқимизда езгу бир нақл бор: “Савоб ишни ҳар ким қилиши керак, ҳар кун қилиши керак!”

Булунғур тумани, “Гулзор” маҳалласи, “Қурқазон” қишлоғи, 90-уйда яшовчи Назаров Зиёдулла Эргашевич бугун саҳоватпеша инсонларнинг кўмагига муҳтож. Сабаби Зиёдулла бобонинг якка-ю ягона фарзанди Назаров Умиджон Зиёдуллаевич орқа мия қон томир касаллиги билан оғриган. Назаров Умиджон 1983 йил 5 октябрда Булунғур туманида туғилган. Оилали, 4 нафар фарзанди бор.

Эндигина қарилик гаштини сураман деган, муборак 63 ёшида Зиёдулла бобо ягона фарзандининг ҳаётини сақлаб қолиш учун бор будини сарфлади. Қариндош-уруғ, ёр-у биродарлар, қўни-қўшни, маҳалла-кўй ҳам имкон қадар ёрдам қилишди.

Назаров Умиджон бугун Тошкент вилоятида “Нейрохирургия маркази”да ётибди. Операция учун зудлик билан 20 миллион маблағ зарур. Ушбу маблағни топиш учун Зиёдулла бобо яшаб турган уйи сотувга қўйилган.

Сиз, азизларнинг кўмагингиз билан бир юртдошимизнинг ҳаёти, оиласи сақлаб қолиниши мумкин. Имконингиз қадар савоб ишга ўз ҳиссангизни қўшишингизни сўраймиз.

Ҳайрия маблағларини қабул қилиш учун Назаров Зиёдулла Эргашевич номига “Агробанк” Булунғур филиалида махсус ҳисоб рақам ва пластик карта очилган.

Пул кўчириш (перечисление) учун транзит ҳисоб рақам: 23 120 000 000 000 290 001

Пластик карта ҳисоб рақами: 2261 8000 1990 4051 5500

МФО: 00290

ИНН: 201435188

“Click” тизими орқали пул ўтказиш учун: 8600 0423 0912 4393 ёки +998 98 100-51-10 рақамига.

Нақд пул шаклидаги маблағлар туман ҳокимлигида қабул қилинмоқда: Шаманов Ғайратжон - +998 90 605-51-10

 

Булунғур тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM