Тадбиркор – юртга мададкор. (Ютуқлар бардавом бўлсин!)

Жорий йилнинг 12 сентябр куни мамлакатимизда тадбиркор аёллар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, бизнес ғояларини амалга оширишга  кўмаклашиш, аёллар тадбиркорлигини янада ривожлантириш, "2019 йил - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили" Давлат дастурининг тегишли бандлари ижросини таъминлаш мақсадида "Тадбиркор 2019"  Ўзбекистон ишбилармон аёллар ассоциацияси томонидан "Тадбиркорлик - Обод ҳаёт пойдевори" шиори остида "АНОР - 2019" Республика миллий кўрик-танловининг Самарқанд вилоят босқичи Самарқанд шаҳридаги “Грант” ресторанида бўлиб ўтди.

Унда вилоятдаги 16 та туман (шаҳар)дан 16 нафар тадбиркор хотин-қизлар иштирок этишди. Мазкур кўрик-танловнинг вилоят босқичида  Булунғур туманидан “Гулзор” маҳалласида яшовчи тадбиркор аёл Кенжаева Марғуба фаол иштирок этиб, вилоят "Тадбиркор аёл" уюшмаси томонидан  Сертификат ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Маъумот учун, Кенжаева Марғуба оилавий тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйган бўлиб, бешик ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланади. М.Кенжаеванинг таъкидлашича, мижозлар учун 20 хилдан ортиқ бешик турлари унга ишлатиладиган маҳсулотлар сифати ҳамда ранг-баранглигига қараб 300 минг сўмдан 450 минг сўмгача бўлган нархларда таклиф этилади.

Қўшимча маълумот ва Булунғур бешигидан ҳарид қилиш учун 94-536-30-80  (М.Кенжаева) рақамига қўнғироқ қилишингиз мумкин.

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM