Туман ҳокими ҳудудларда...

Жорий йилнинг 5 август куни туман ҳокими Б.А.Бахрамов “Янгиариқ” маҳалласи “Меҳнатобод” қишлоғида бўлиб, “Обод қишлоқ” Давлат дастури доирасида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди. Аниқланган камчиликлар юзасидан масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.

Маълумот учун, жорий йилда туманда 3 та маҳалла “Обод қишлоқ” Давлат дастурига туширилиб, уларда жами 24 млрд. 445 млн. сўмлик ишлар амалга оширилди. Шунингдек тумандаги 5 та маҳаллада ичимлик суви таъминотини яхшилаш мақсадида 2 та янги сув иншооти қурилиб, 3 та сув иншооти реконструкция қилинди.

Шундан сўнг, туман ҳокими “Мингчинор” агрофирмаси ҳудудидаги “Абубакр даласи” фермер хўжалигида бўлди. Ушбу манзилда 2020 йилги ғалла мавсумига тайёргарлик кўриш, бу борада белгиланган долзарб вазифалар, шунингдек, ҳосил мўл-кўл ва сифатли бўлиши учун тавсия этилаётган чора-тадбирлар, зараркунандаларга қарши курашишнинг самарали воситалари тўғрисида яқин атрофдаги ҳудудлардан жам бўлган фермер хўжалик раисларига соҳа мутахассислари томонидан тегишли тушунчалар бериб ўтилди.

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM