Фаолят, масъулят, амалий иш...

Бугун юртимизда фаолият олиб бораётган партиялар ҳам жамиятимизда қонун устуворлигининг таъминланишига масъулдирлар. Менинг партиядаги фаолятим давомида 1 нафар вилоят, 5 нафар махаллий Кенгаш депутатларимиз ва партия гурухимиз назоратида амалга оширишга эришган ишларимизга назар соладиган булсак, килинган амалий ишларни талаб двражасида деб булмайди. Депутатнинг масъсулятсизлиги партия номига хам яхши эмас. Партия томонидан муносиб номзодлар кўрсатилса, халқ уларни саралаб танласа, масъулятли, фидоий, жонкуяр депутат сайланса, ўз олдимизга қўйилган вазифаларни тўлақонли амалга оширилишига эришамиз. Йиллар давомида партия депутатлари гурухи томонидан худудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, фуқароларнинг манфаатларини рўёбга чиқариш, аҳолининг таркибларини ўрганишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Депутатлик гурухи азолари томонидан бир қатор масалаларни хал этиш мақсадида мутасадди ташкилотларга 23 та депутатлик сўровлари чиқарилди. Шундан 21 таси ижобий хал этилиб, қолганлари бўйича амалий ишлар давом этмоқда. Туман депутатлик гурухи ташаббуси билан жорий йилнинг ўтган даври мобайнида Кенгаш сессиясига 2 та, Доимий комиссиясига 2 та масала киритилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

Бугун ёшлар бандлигини таъминлаш долзарб вазифалардан бири эканлиги ҳеч кимга сир эмас. Бугунги кунга қадар партиямизнинг “Бир ойда бир иш ўрни” лойихаси доирасида депутатимиз О.Саттаров томонидан 30 нафарга яқин уюшмаган ёшлар ишга жойлаштирилди. Мактабгача таълим муассасалари, умумтаълим мактабларидаги санитария гигиена талабларига риоя этиш, тоза ичимлик суви каби муаммолар ўрганилиб ечими топилди. Замон шиддат билан ривожланиб бормоқда. Бугунги кун талаблари кечаги кун талабларидан тубдан фарқ қилади. Бугун депутатлар халқ ишончини оқлайдиган вақт келди. Ишончни оқлаш учун барча имкониятларни ишга солиш керак. Халқнинг ишончини оқлай олмас, берган ваъдаларимиз устидан чиқа олмас эканмиз, халқнинг партияларга, бизга нисбатан ишончи йўқолиб бораверади. Яқинлашиб келаётган сайловлар хар-бир сиёсий партияни халқ синовидан ўтказади. Бир сўз билан айтганда “Ғалвирни сувдан кўтариш вақти келди”.

2019-йилнинг декабр ойида олий мажлис қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари маҳаллий кенгашларига бўлиб ўтадиган сайловларига Ўзбкистон “Адолат” СДП тизимида хам пухта хозирлик кўрилмоқда. Хаёт шуни кўрсатадики, ижтимоий муносабатлар хар қандай депутатлик давлатда хам бир хил бўлмайди. Буни юртимизда мавжуд сиёсий партиялар фаолятига муносабатларда хам кўриш мумкин. Демократиянинг асосий тамоили хам ана шу хилма хилликка йўл очишда, яъни хар бир фуқаро жамият хақида ўз фикрини маданий тарзда айта олиши зарур. Хукуматнинг вазифаси ана шу фикр-мулохазаларни хисобга олиб, ўз ислоҳотлари стратегиясини белгилашга қаратилади. Чунки таклифи инобатга олинган фуқаро уни рўёбга чиқишида хам фаоллик кўрсатади. Айни кунлардан тайёргарлик бошланган сайловлар партиялар фаолятига тахлилий ва танқидий хулосалар ясайди. Айниқса ўзимиз кўрсатаётган номзоднинг билим савияси ва дунёқараши юқори бўлиши билан бирга сайловчилар уларни яхши билиши хам мухим ахамиятга эгадир. Масалан қонунчилик палатасидаги 150 депутатлик ўрнига Ўзбекистон “Адолат” СДПси депутатликка 1500 дан ортиқ номзодлар захирасини шакллантиришда бошланғич партия ташкилотларининг фидоий аъзолари, махаллий кенгашларда фаоллиги билан ажралиб турган депутатлар хамда партия экспертларига асосий эътибор қаратилмоқда. Яқинлашиб келаётган сайлов жараёнларига тайёргарлик ишлари қизғин давом этар экан, барча партияларга омад тилаб қоламан. Ишонаманки, халқимиз ўзи энг муносиб номзодларни танлаб олишади.

 

Ўзбекистон “Адолат” социал демократик партияси раҳбари Н.Мамадиярова

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM