Булунғур туманида хорижий инвестициялар орқали 590 та янги иш ўринлари яратилади.

Булунғур туманида 2019-2020 йилларда тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш борасида амалга оширилган ишлар тўғрисида

МАЪЛУМОТ

 

Туманда 6 та тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар иштирокида амалга оширилаётган лойиҳалар шакллантирилган бўлиб, улар негизида 590 та янги иш ўринлари яратилади. Бугунги кунга қадар жами 5,5 млн. АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар киритилган бўлиб, ушбу киритилган хорижий инвестиция қуйидаги корхоналарга тўғри келади.

Жумладан:

1. Хитой Халқ Республикаси инвестори Chen Chongzhou томонидан 2018 йил 13 декабрида Булунғур давлат хизматлари марказидан №656206 сон билан рўйхатдан ўтган “Хитой Беш Бармоқ қурилиш материаллари” МЧЖ шаклидаги хорижий корхонасини ташкил этилди. Хитой Беш Бармоқ қурилиш материаллари” МЧЖ шаклидаги хорижий корхона томонидан қурилиш материаллари, яъни пишиқ ғишт ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун 3,0 млн АҚШ доллари миқдорида хорижий инвестиция ҳисобидан 100 та янги иш ўринлари яратилиши кўзда тутилган. Мазкур корхона учун туман ҳокимлиги томонидан “Мингтепа” маҳалласи ҳудудидан 27,7 гектар ер майдони ажратилди. Инвестор томонидан лойиҳа хужжатларини тайёрланган, электр ҳаво линияларини тортиб келинди ҳамда артезан қудуғи ковланиб қурилиш, монтаж ишлари 90 фоизга бажарилган.

Ҳозирги кунда инвестор томонидан жами 2.8 млн. АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестиция киритилиб, Шундан 2.6 млн. АҚШ доллари асбоб-ускуналар кўринишида, 200 минг АҚШ доллари миқдоридаги инвестиция банк ҳисоб рақамига кўйиш орқали шакиллантирилган.

2. Муҳтарам Президентимизнинг 2019 йил 11 январдаги Самарқанд вилоятига қилинган ташрифи давомида Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси Бахтиёр Саидовга берган икки ой муддатда Булунғур туманида Хитой Халқ Республикасининг илғор техналогиялари асосида “Агросаноат кластери” ташкил қилиш тўғрисидаги топшириғига асосан Булунғур туманида Хитой Халқ Республикасининг илғор технологиялари асосида “Агросаноат кластери”ни Хитой инвесторларини жалб қилган ҳолда ташкил қилиш чораларини кўрилди. Натижада 2019 йил 19 январь куни Хитой Халқ Республикасидан “Henan Wanbang Selected Suррly Chain Management Co. LTD” компаниясининг  4 кишидан иборат вакиллари хорижий инвесторлар Li Don, Jan Хо, Xuan Xayming, Jang Bin иштирокидаги делегация Булунғур туманига ташриф буюрди. Хитойлик тадбиркорлар томонидан 2019 йил март ойида туман Давлат Хизматлари Марказида №699169 сон билан “Samarkand Richland International investment” МЧЖ шаклдаги хорижий корхонаси ташкил этилди. “Samarkand Richland International investment” МЧЖ шаклидаги хорижий корхонасига туман ҳокимлиги томонидан тумандаги Ғўбдин массивидан 2000,6 гектар ер майдони ажратилган. Ҳозирги кунда инвесторлар томонидан лойиҳани амалга ошириш учун 1,5 млн АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестиция киритилган.

3. Италия давлатидан ташриф буюрган хорижий инвесторлар иштирокида “VITIS DOMINIUS” МЧЖ шаклидаги хорижий корхона ташкил қилиниб, туманнинг Ғўбдин агрофирмаси худудидан декоратив ва манзарали дарахт кўчатларини етиштириш учун жами 100 гектар ер майдони ажратиб берилди. Ушбу хорижий корхона томонидан 2019 йил давомида жами қиймати 1.2 млн. АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестиция киритилиши натижасида 60 та иш ўринлари яратилиши режалаштирилган. Ҳозирги кунга қадар инвесторлар омонидан лойиҳани амалга ошириш учун 12 минг АҚШ доллар миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестиция киритилди.

4. “Самарқанд Гарден пласт” МЧЖ шаклидаги қўшма корхона томонидан мевани қайта ишлашни кенгайтириш лойиҳаси учун 1.2 млн АҚШ доллари миқдорида Туркия ва Германия давлатларининг мевани лазер асосида саралаш линияси олиб келиниб, ўрнатилган ва бугунги кунда ўз фаолиятини амалга оширмоқда.

Бундан ташқари музокаралар олиб борилаётган, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар иштирокида амалга оширилиши режалаштирилаётган лойиҳалар:

1. “Pure Diamond Silk” МЧЖ шаклдаги ипак қуртини етиштирадиган ва ипакни қайта ишлайдиган кўшма корҳона томонидан 4,5 млн АҚШ доллари тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ҳисобига 200 та янги иш ўринлари яратилади. Лойиҳани амалга ошириш учун туман ҳокимлиги томонидан Ғўбдин массиви ҳудудидан 207 гектар ер майдони ажратилган.

Ҳозирги кунда ташаббускор томонидан артезиан қудуқлари қазиб чиқарилган. Хорижий инвесторлар билан музокаралар олиб борилмоқда.

2. Афғонистон Республикасидан ташриф буюрган инвестор Noorzai Najibullah томонидан туманда “Нагин Афган” МЧЖ шаклидаги қўшма корхона ташкил қилиниб, ажратиб берилган 2 гектар ер майдонида замонавий иссиқхона лойиҳасини амалга ошириш режалаштирилмоқда. Лойиҳанинг умумий қиймати

800 минг АҚШ долларини ташкил этади. Шундан, 800 минг АҚШ доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ҳисобига амалга оширилиши кўзда тутилган. Ҳозирги кунда хорижий инвестор билан музокаралар олиб борилмоқда.

 

Булунғур тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

 

Телеграм: https://t.me/Hokimlik_matbuot_xizmati

 

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM