Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг йигирма саккиз йиллиги байрами муносабати билан туман ҳокими Бахрамов Баходир Абдуллаевичнинг Булунғур тумани халқига байрам табриги.

        Ассалому алайкум азиз ватандошлар, қадрли булунғурликлар!

       

Бугун энг азиз ва муқаддас байрамимиз - Республикамиз Мустақиллигининг 28 йиллиги арафасида Сиз азизларни, Сизлар орқали бутун туманимиз халқини ушбу энг улуғ ва энг азиз айём билан чин қалбимдан самимий қутлашга ижозат бергайсизлар.

Жорий йилнинг 8 июль куни Муҳтарам Юртбошимизнинг “Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 28 йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарори эълон қилинди. Қарордаги “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” деган эзгу ғояни мужассам этган кенг маъноли шиорда мазкур қарорнинг мазмун-моҳияти акс этганлигини кўриш мумкин.

Мамлакатимиз мустақиллигининг ўтаётган 28 йили давлатимиз ва халқимиз ҳаётида кенг кўламли ислоҳотлар, улкан янгиланиш ва бунёдкорлик ишлари амалга оширилган давр сифатида тарих зарварақларидан жой олди. Келинг, ютуқлар ҳақида сўз кетар экан фактларга эътибор қаратсак.

2019 йил “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да ушбу йилга ҳамоҳанг равишда кенг ислоҳотлар давом эттирилмоқда.

Жумладан, туманда 2019 йилда 6 та иштирокида корхоналар ташкил этилиб, улар томонидан 5,5 млн АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар киритилди.

Шунингдек, туманидаги мактабгача таълим муассасаларининг моддий техника баъзасини мустахкамлаш борасида маҳаллий бюджет маблағлари хисобидан 460,0 млн сўм маблағлар ажратилди. (140 та кроват, 80 та жамланма болалар  столи, 5 та музлатгич ҳамда 17 та МТМга камера)

Қурилиш соҳасига тўхталадиган бўлсак, 2019 йилда туманда жами 86 та наъмунали уй-жойлар қурилди. Шундан, “Ғўбдин” массивида 38 та 2 сотихли, 3 хонали наъмунали уй-жойлар, “Меҳнатобод” қишлоғида 2 та 4 қаватли 48 хонадонли 2 ва 3 хонали уйлар қурилиб, фойдаланишга топшииш арафасида турибмиз. Ушбу уй-жойларнинг 17 таси кам таъминланган ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногиронлиги бўлган оилаларга бошланғич тўловсиз топширилиши белгиланган.

Жорий йилнинг ўтган  даври мобайнида “Дўстлик” маҳалласида 112 та хонадондан иборат 8 та кўп қаватли турар-жойлар тўлиқ таъмирланди. Улар учун 2 та болалар майдончасии,   2 та айвон, 1 та спорт майдончаси қурилиб, фойдаланишга топширилди.

Туманда 3 та маҳалла “Обод қишлоқ” Давлат Дастурига асосида, уларда (хомийлар ва бюджет маблағлари) 25 млрд. сўмлик ишлар амалга оширилди.  Шунингдек тумандаги 9 та маҳаллада ичимлик суви таъминотини яхшилаш мақсадида  жами 3,8 млрд. сўмлик 4 та янги сув иншоати ҳамда 6 та сув иншоати реконструкция қилиниб, 14 км тармоқ тортилди.

Электр таъминотини яхшилаш борасида 4 та янги ТП ўрнатилди ва 25 та ТП мукаммал таъмирланиб, 109 км хаво линияси тортилиб, 183 та янги бетон устунлар ўрнатилди.

Йўл қурилиш соҳасида 168 км асфалть йўлларда жорий таъмирланди, 4,6 км “Обод қишлоқ” дастури бўйича асфалть қилинди ҳамда 23 км тупроқ кўчалар хашар йўли билан таъмирланди.   

30 июнь куни туман марказида барча қулайликларга эга 300,0 млн сўмлик “Ёшлар кутубхонаси” фойдаланишга топширилди ҳамда “Соҳибкор” маҳалласида 5,6 млрд сўмлик янги Мусиқа ва санъат мактаби қурилиб, фойдаланишга топширилиш арафасида турибди.

Бундан ташқари Инвестиция дастури бўйича жами 3,5 млрд сўмлик 2 та умумтаълим мактабларида реконструкция ва 1 та мактабда капитал таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Жами қиймати 5,3 млрд сўмлик 3 та мактабгача таълим муассасаси қурилиб, фойдаланишга топширилган бўлса, шундан 1 таси реконструкция қилинди, 2 таси капитал таъмирланди. 2,0 млрд сўмлик 2 та Давлат-хусусий шериклик (Меҳржон, Янгиариқ,) асосидаги мактабгача таълим ташкилотлари ишга туширилди, 47 та оилавий мактабгача таълим ташкилотлари фолияти йўлга қўйилди натижада 4750 нафар болалар қамрови таъминланди.

Бугунги кунга қадар туман тиббиёт бирлашмасига қарашли 15 та объектлар капитал таъмирланди. 225,0 млн сўм бюджет маблағлар ҳисобидан КУВЕЗ инкубатори (Болаларни жонлантириш) ўрнатилди. Бундан ташқари туман марказидан узоқда жойлашган “Хўжамазгил” маҳалласи ҳудудида 4,5 минг нафар аҳолига хизмат кўрсатишга мўлжалланган жами қиймати 1,8 млрд сўмлик 2 қаватли 44-сон оилавий поликлиникаси қурилиб, фойдаланишга топширилди.

Қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳам қатор ютуқлар қўлга киритилди. Жумладан, туманимизнинг ғалла топшириш режаси  123 фоизга бажарилиб, 30,0 минг тн. ҳамда пилла топшириш режаси 101,0 фоизга бажарилиб, 101,4 тн. пилла хом-ашёси топширилди ҳамда Давлатга ғалла сотиш 37,0 млрд сўмни ташкил этди. Жумладан, ғалла режасини М.Улуғбек агрофирмасидаги “Небўса Туронбой” фх 84 центнер, Ўзбекистон агрофирмаси “Истиқлол зиёси” фх 65 центнер, Дўстлик агрофирмасидаги “Хамро бегим Нуроли” фх 65 центнер ва.х.з

Барчангизга маълумки, бугун жамиятда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш масаласига алоҳида эътибор берилмоқда. Жумладан, ногиронлиги мавжуд, кам таъминланган, эҳтиёжманд оилалар учун 2018 йилда 14 нафар хотин-қизларга уй-жой билан таъминланган бўлса, бу йили 17 нафари бошланғич тўловларсиз уй-жой билан таъминланмоқда.

Шунингдек жорий йилда аҳолини бандлигини таъминлаш ҳамда тадбиркорликни қўллаб қуватлаш учун 1027 та лойиҳаларга 19,7 млрд. сўм шундан; "Ижтимоий ҳимоя"га мухтож 297 та кам таъминланган оилаларга жами 2,5 млрд. сўм имтиёзли кредит маблағлари ажратилди.

Қадрли дўстлар!

Ҳали қилиниши лозим бўлган ишлар кўп. Эришилган ғалабалар ўзимизники.

Мустақиллик хадя этган неъматлардан бахраманд бўлиш, улар билан фахрланиш яхши, албатта. Сиз билан бизнинг бош вазифамиз, бурчимиз, ана шу неъматларни кўз қорачиғидек асраб-авайлаш, уларни янада кўпайтириш.

Азиз тумандошлар!

        Яна бир бор сизларни Ватанимининг Истиқлол байрами билан чин қалбимдан табриклар эканман, барчангизга сиҳат-саломатлик, бахту-саодат, хонадонларингизга файзу-барака тилайман.

        Ватанимизни, халкимизни, барчамизни яратганнинг ўзи ёмон кўзлардан, ёмон ниятлардан асрасин. Осмонимиз мусаффо, Мустақиллигимиз абадий бўлсин!

 

Эътиборингиз учун раҳмат!!!

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM