Яна бир қувончли хабар!

Хабарингиз бор, муҳтарам юртбошимиз Ш.М.Мирзиёев томонидан мактабгача таълим тизимини, шу жумладан мактабгача таълим хизматлари нодавлат секторини янада ривожлантириш, мактабгача таълим муассасалари тармоғини кенгайтириш ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, болаларнинг мактабгача таълим тизимига янада кенгроқ қамраб олинишини таъминлаш ҳамда мактабгача таълим соҳасидаги давлат-хусусий шерикчилиги учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида 2018 йил 5 апрел куни “Мактабгача таълим тизимини янада рағбатлантириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3651-сонли қарори қабул қилинган эди.

Ушбу қарорда белгиланган топшириқлар ижросидан келиб чиққан ҳолда бугун юртимизда хусусий ва давлат-шериклик асосидаги мактабгача таълим муассасалари сони кундан-кунга ортиб бормоқда.

Жумладан, жорий йилнинг 3 август куни Булунғур туманида яна бир янги мактабгача таълим муассасасининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Очилиш маросимида туман ҳокими ўринбосари Б.Илъчиев, туман мактабгача таълим бўлими мудири У.Губаева, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман Кенгаши раиси 1-ўинбосари А,Маллаев, маҳалла аҳли ва бошқа жамоат ташкилотлари иштирк этишди.

Айтиш мумкинки, “Улуғбек” маҳалласи Хатча массивида жойлашган, тадбиркор Рахимова Юлдуз томонидан давлат-хусусий шериклик асосида барпо этилган “Миттивой болажон” мактабгача таълим муассасаси болажонларни ўз бағрига қабул қилишни бошлади. Ушбу муассаса 50 ўринга мўлжалланган бўлиб, жами тарбияланувчиларининг 35 фоизини ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган оила фарзандлари ташкил этилади ва улар имтиёзли асосда қабул қилинади.

Ўз ўрнида ушбу мактабгача таълим муассасасининг очилиши маҳалла аҳли учун қувончили хабар, болажонларнинг шодлиги чексиз. Очилиш маросими муносабати билан йиғилганларга болажонларнинг байрамона чиқишлари намойиш этилди. Мутасадди ташкилотлар томонидан эсдалик совғалари топширилди. Барча қулайликларга эга, замонавий ушбу таълим муассасаси келгусида болажонларнинг севимли масканига айланиши шубҳасиз.

Очилиш маросимидан фотолавҳалар билан ушбу манзилда танишишингиз мумкин https://t.me/Hokimlik_matbuot_xizmati

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM