Булунғурликлар ҳаж зиёратида

Яқинда туман ҳокимлиги фаоллар залида вилоят ҳокимлиги котибият мудири Обиджон Умиров, СамДУ профессори Мамаюсуф ҳожи Пардаев ва вилияот бош имом-хатиби ўринбосари Ёқубжон Мансуров, шунингдек, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини миувофиқлаштириш туман Кенгаши раиси ўринбосари, туман бош имом хатиби, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, жоме масжиди имом хатиблари, маҳалла отинойилари ҳамда ўн олтита маҳалладан 24 та ҳаж зиёратига борувчи номзодлар иштирокида ҳаж сафари олдидан давра суҳбати бўлиб ўтган эди.

Бугун ҳаж сафарига жўнаб кетган ушбу тумандошларимиз ўз таассуротларини биз билан ўртоқлашиш мақсадида бир қанча фотолавҳалар йўллашибди. Марҳамат, томоша қилинг.

Ушбу муқаддас зиёрат барчамизга насиб этсин. Ҳаж зиёратингиз қабул бўлсин, азиз тумандошлар.

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM