Болаларга беринг дунёни!

Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни бутун дунё болалари учун энг беғубор ва қувончли байрам ҳисобланади. Албатта, бола бу дунё, бола бу ҳаёт мазмунинг ажралмас қисмидир. Болалар ўз табассумлари орқали инсонлар қалбида ҳаётга, яшашга бўлган қизиқишни уйғотадилар. Кўзларида эзгулик ва мехр қалқиб турган болажон мусаффо осмонда эркин парвоз этаётган қалдирғоч мисоли.

Келажак тарих билан бунёд этилади дейилганидек, ушбу кунинг ҳам ўз тарихи бор. Бу кунни айнан 1-июн санасида нишонлаши таклифи 1925-йил Женевада илгари сурилган ва 1950-йилдан эса1-июн Бирлашган Миллатлар Ташкилоти шафелигида бутун дунйода Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни сифатида нишонланиб келинади. Мазкур сананинг асосий моҳиятларидан яна бири унинг байроғида ҳам ўз ифодасини топган. Унда ер шари барчамизнинг умумий уйимиз хисобланса, атрофидаги болалар эса бахт-саодат учун бирлашганидан далолат беради. Ёзнинг биринчи куни дунёнинг деярли барча мамлакатларида келажагимиз эгалари учун турли концертлар, кўргазмалар, сайиллар, спорт мусобақалари ўтказилади. Истроҳат боғлари эса болаларнинг табассумлари билан гўёки мўжизалар дунёсига айланади.

Мамлакатимизда ҳам ушбу байрам ҳар йили дилларда қувонч ила нишонланади. Сабаби Ўзбекистон – болажон юрт, халқимиз эса азалдан болажон халқ. Мустақилликнинг дастлабки йилларида Ўзбекистон қўшилган илк халқаро шартномалар қаторида Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясидан сўнг айнан Бола ҳуқуқлари тўғрисида конвенция туриши ҳам бунинг яққол исботидир.

Ушбу кун муносабати билан шу кунларда мамлакатимиз бўйлаб кенг миқёсда нишонланмоқда. Булунғур туманида ҳам ушбу кун муносабати билан бир неча кунлардан буён тумандаги таълим муассасаларида кенг нишонланиб келмоқда.

Асосий тадбирлар  бугун туман марказида бўлиб ўтмоқда. Байрам муосабати билан болалар ва уларнинг ота-оналари учун барча шароитлар яратилган. Болажонлар яратилган икониятлардан фойдаланган холда ота-оналари билан сайл тарзидан байрамни нишонламоқда.

"1 июн - Халқаро болаларни химоя қилиш куни"га бағишланган тантанали байрам дастури бугун 1 июн куни соат 17-00да бўлиб ўтади.

А.Шокиров

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM