ХИЗМАТ КЎРСАТИШ ТУРЛАРИ ОШМОҚДА

Туман Давлат хизматлари маркази барча жисмоний ва юридик шахсларга хизмат кўрсатади. Жумладан, тадбиркорлик субъектларига гувоҳномалар, дорихоналарга лицензия бериш, ўзбошимчалик билан қурилган уй-жойларга мулк ҳуқуқини эътироф этиш, мактабгача таълим муассасаларига йўлланмалар бериш каби юздан ортиқ хизмат турларини амалга оширишади. Марказ ходимлари хизмат кўрсатиш жараёнида мижозларга хушмуомалада бўлиш, ўз вақтида хизматни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратишади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 4 октябрдаги 797-сонли қарорига асосан судланганлик ҳақида маълумотнома бериш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламентига кўра эндиликда жисмоний шахсларга Давлат хизматлари марказлари орқали муқаддам судланганлиги, жиноий жавобгарликка тортилганлиги, реаблитация қилинмайдиган асосларга кўра жавобгарликдан озод этилганлиги ҳолатига оид маълумотнома бериш бўйича давлат хизмати кўрсатилади. Давлат хизмати кўрсатиш тартиби бўйича ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказига шахсан ўзи келиб мурожаат этади ёки давлат хизматларидан электрон тарзда фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади. Ариза берувчи ўзи келиб мурожаат этган тақдирда Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса, мустақил равишда сўровномани электрон равишда тўлдиради. Сўровнома тўлдирилганидан сўнг ариза берувчи маълумотларнинг тўғрилигини текшириб, сўровномани ўз ЭРИси билан тасдиқлайди. Давлат хизмати кўрсатилгани учун энг кам ойлик иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида йиғим ундирилади. Шунингдек, ариза берувчилар давлат хизматларидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Ариза берувчи давлат хизматларидан фойдаланишдан бош тортганда унинг сўровномаси кўрмасдан қолдирилиб, тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.

         Жорий йил бошидан 1 апрел кунига қадар судланганлик ҳақида маълумотнома сўраб мурожаат этган 455 нафар фуқарога Давлат хизматлари марказлари орқали маълумотномалар берилди.

 

Гуласал ҚУРБОНОВА,

туман Давлат хизматлари маркази

ҳужжатларни қабул қилиш ва топшириш

бўлими бош мутахассиси.

 

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM