Бугун туғилган кун (“Булунғур ҳаёти” газетаси муҳаррири Ғулом Ўролов 60 ёшда)

Бугун, 5 май куни “Булунғур ҳаёти” газетасининг бош муҳаррири Ғулом Ўролов 60 ёшни қаршилади. Шу муносабат билан туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Дилшод Ҳабибуллаев ҳамда туман ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Аббос Жаббаровлар Ғ.Ўролов хонадонида бўлиб, у кишининг таваллуд куни, қолаверса 60 ёшлик юбилейи муносабати билан самимий табриклаб, туман ҳокимининг табрикномаси ҳамда эсталик совғаларини топширдилар.

 

Ифторлик дастурхонига уланиб кетган суҳбат давомида газета келгуси фаолиятида ҳам муҳаррир бошчилигида ўткир ижтимоий-иқтисодий муаммоларни кўтариб чиқиши, жамият ҳаётига оид танқидий-таҳлилий мақолалар бериб борилиши туман ҳокимлиги томонидан ҳамиша қўллаб-қувватлаши билдирилди.

 

  • Зеро, газета жамият кўзгуси. У бизга ишдаги ютуқ ва камчиликларимизни рўй-рост кўрсатиб туриши, биз ўз фаолиятимиз йўналишларини белгилашда бундан ижобий маънода тўғри хулоса чиқариб боришимиз лозим. Ўйлайманки, ана шунда биз ўз фаолиятимизга танқидий қарай бошлаймиз ва йўлимиздан оғишмаймиз, дея таъкидлади ҳоким ўринбосари Д.Ҳабибуллаев.

Маълумот учун, Ўролов Ғулом Саидахмедович 1961 йил 5 мйда Булунғур тумани “Эрганакли” маҳалласида туғилган. Тошкент Давлат Университети Журналистика факултетини тамомлаган.

 

Меҳнат фаолияти давомида “Жиззахский Правда” газетаси, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси Самарқанд вилоят бўлимида, туман “Коммунист” газетасида, “Нуроний” газетаси ва “Кексалик гашти” журналларининг Самарқанд вилояти бўйича мухбири вазифаларида фаолият юритган. Айни вақтда “Булунғур ҳаёти” газетасининг бош муҳаррири вазифасида меҳнат қилиб келмоқда. Ижод намуналари Республика, вилоят, туман вақтли нашрларида мунтазам ёритиб борилади.

Булунғур фарзанди, фидоий, жонкуяр инсон Ғулом Ўроловни 59 ёши билан туман ҳокимлиги номидан самимий қутлаб, адиб қаламига мансуб, Улуғ Ватан урушининг 75 йиллик байрами олдидан ёзилган “Армонли дунё” ҳикоясини эътиборингизга ҳавола қилмоқчимиз: https://telegra.ph/%D2%92ulom-%D0%8Erolov-Armonli-dunyo-%D2%B3ikoya-05-05

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM