КОНСТИТУЦИЯ ШАРАФЛАНДИ

КОНСТИТУЦИЯ ШАРАФЛАНДИ

9-сонли мусиқа ва санъат мактабида “8 декабрь – Ўзбекистон Республикасининг Конититуцияси куни” муносабати билан “Шонли ўтмишдан буюк келажак сари” шиори остида байрам тадбири бўлиб ўтди. Тадбирни туман ҳокими Баҳодир Баҳромов очиб, мамлакатимизнинг янги тарихидаги қутлуғ сана, халқимиз учун мустақил тараққиёт йўлини белгилаб, ҳуқуқий демократик давлат ва кучли фуқаролик жамияти қуришнинг ҳуқуқий пойдеворини яратиб берган Конституциямизнинг 26 йиллиги байрами билан барчани самимий қутлади. Шундан сўнг ҳоким  ўз уйларида оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасасини ташкил қилган 14 нафар тадбиркорларни тадбиркорлик фаолиятини бошлаганликлари билан ҳамда туманимиз мактаблари ўқувчиларидан бир гуруҳини таълим соҳасининг турли йўналишлари бўйича республика биринчилигини қўлга киритганликлари билан чин қалбдан қутлади ва фахрий ёрлиқлар, ташаккурномалар билан тақдирлади.