Депутатларимиз Бухорода ўтказиладиган беллашувларга йўл олишди

Хабарингиз бор, юртимиз бўйлаб халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши депутатлари, Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси Сенати ҳузуридаги Ёшлар парламенти ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари ва девони ходимлари ўртасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати Раиси кубоги учун “Парламент ўйинлари” спорт мусобақалари ўтказилмоқда.

 

Лойиҳа доирасида жамоалар спортнинг футбол, волейбол, стол тенниси, бадминтон турларидан ўзаро куч синашмоқдалар. Бироз аввал халқ депутатлари Булунғур туман Кенгаши жамоаси беллашувларнинг ҳудудий босқичларида қатор ғалабаларни қўлга киритган эди.

 

Бугун, 28 апрел куни туман Кенгаши депутатлари спортнинг волейбол туридан Самарқанд, Бухоро, навоий вилоятлари ўртасида ўтказиладиган беллашувларда вилоятимиз номидан иштирок этиш учун йўл олдилар.

 

Бўлажак беллашувларда депутатларимизга муваффақият тилаймиз.

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM