"Ватанпарвар" ўқув спорт техника клуби ўқитувчилари умумтаълим мактабларида нима қиляпти?

Фуқароларимиз, айниқса ёшларнинг йўл ҳаракати қоидаларидан чуқур хабардор бўлиши турли кўнгилсизликларнинг олдини олишга хизмат қилади. Зеро, йўл ҳаракати билан боғлиқ қоидабузарликлар сони юртимизда анчагина юқори эканлиги сир эмас. Бундай вазиятда нафақат ҳайдовчилар, балки пиёдаларнинг ҳам йўл ҳаракати қоидаларини чуқур билишлари талаб этилмоқда.

Бу борадаги ишларни тартибга солиш, тарғибот-тавиқот лойиҳалароини амалга ошириш учун бир қанча меъёрий ҳуқуқий ҳужжатлар ҳам қабул қилинган. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 декабрдаги ПҚ-4061-сонли қарори билан тасдиқланган "Йўл ҳаритаси", 2018 йил 24 декабрдаги ПҚ-4075-сонли қарори, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 19 май кунидаги 377-сонли қарори ҳамда вилоят ҳокимлигининг 750-Қ-сонли "Ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда чақирилувчиларни ҳарбий техник мутахассисликлар бўйича тайёрлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида"ги қарорлари шулар жумласидандир.

Мазкур қарорлар ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Мудофаасига кўмаклашувчи "Ватанпарвар"  ташкилоти Булунғур туман ўқув спорт техника клубининг ўқитувчилари жойлардаги умумтаълим мактабларида тарғибот-ташвиқот ишларини амалга ошириб бормоқдалар.

Хусусан, жорий йил 16 апрель куни ўқув спорт техника клубининг ўқитувчиси С.Шойимов туман халқ таълими бўлимига қарашли 55 умумтаълим мактабининг ўкувчиларига "Йўл қоидаси умр фойдаси", "Диққат пиёда" мавзуларида тушунтириш ишларини олиб борди. Бу каби лойиҳалар график асосида тумандаги бошқа умумтаълим мактабларида ҳам давом эттириб борилмоқда.

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM