Қирқ-шоди маҳалласида ёшлар меҳнат гузари очилди

Бугун юртимизда ёшларга берилаётган кенг кўламли имкониятлардан бири бу “Ёшлар меҳнат гузари” лойиҳасидир. Сабаби, лойиҳа фақатгина ёшларнинг манфаатига хизмат қилади. Мазкур имкониятдан унумли фойдаланган Қаюмов Бобомурод Давлат ўғли бугун ўзи қатори ёшлар бандлигини таъминлаш имкониятига эга бўлди.

 

Булунғур тумани, Қирқ-шоди маҳалласида ёш тадбиркор томонидан 280 млн. маблағ эвазига қурилиб, фойдаланишга топширилган меҳнат гузарида автомобил эҳтиёт қисмлари дўкони ҳамда AKFA ромлари ясаш хизмати йўлга қўйилди ва 3 та янги иш ўрни яратилди.

 

“Тадбиркор – юртга мададкор” деганларидек, ёш тадбиркор келгусида ўз фаолиятини янада кенгайтириш ҳисобига яна янги иш ўринлари яратишни мақсад қилган.

 

Меҳнат гузарининг очилиш тадбирида сўзга чиққан туман ҳокими ўринбосари Бекзод Ильчиев ёшлар бандлигини таъминлаш, улар учун янги иш ўринлари, даромад манбалари яратиш борасидаги ҳар қандай таклифлар туман ҳокимлиги томонидан тўлиқ қўллаб-қувватланишини маълум қилди.

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM