Булунғур туманида тарғибот ишлари давом этмоқда

Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш сохасидаги назорат бўйича Булунғур туман инспекцияси томонидан туманнинг “Зарафшон” махалласи худудида махалла раиси ва кенг жамоатчиликка Ўзбекистон Республикаси Президентининг Республика худудида Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахт ва буталарнинг қимматбахо навлари кесилишига жорий этилган мараторийнинг амал қилиш муддати 2021 йил 31-декабрга қадар узайтирилганлиги ва қимматбахо турдаги дарахтларни кесмаслик борасида тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда.

 

  Шу билан бирга Ўзбекистон Республикаси “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги, “Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида”ги Қонунлари таълаблари асосида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 11-декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси худудида сув объектларининг сувни муҳофаза қилиш ва санитария-муҳофаза зоналарини белгилаш тартиби тўғрисидаги Низомини тасдиқлаш ҳақида”ги 981-сонли Қарорини ижросини таъминлаш мақсадида муҳофаза этиладиган худудларда дарё, канал, коллекторнинг муҳофаза зоналарида қурилиш ишлари олиб бориш, экин экиш, маиший ва бошқа чиқиндиларни жойлаштирмаслик ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 2-октябрдаги 787-сонли Қарорини ижросини таъминлаш мақсадида юридик шахсларга тегишли бўлган худудларда чиқинди урналар ўрнатиш, юридик ва жисмоний шахслар томонидан дибитор қарздорликларни ўз вақтида тўланиши тўғрисида тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

 

Шунингдек, Самарқанд вилоят хокимининг 2019 йил 25 декабрдаги қўшма чора тадбирлар режаси амалдаги талабларини бажариш мақсадида Булунғур туман Юқори нуқта постида Туман экология инспекцияси, туман ИИБ ЙҲХБ инспекторлари ва карантин инспекторлари хамкорлигида кўшма тунги рейд тадбирлари мунтазам ўтказиб келинмоқда.

Ҳурматли фуқаролар, атроф-муҳит тозалиги сиз-у бизга боғлиқ. Шундай экан, келажак авлод учун табиатни асраб-авайлайлик!

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM