Булунғурда ёшларнинг таклиф ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш чоралари кўрилмоқда

Бугун юртимизда аҳолининг аксарият қисмини ёшлар ташкил этади. Қолаверса, айнан ёшлар қатлами орасида ҳаётда ўз ўрнини топиб кета олмаганлари ҳам борки, уларнинг аксарияти учун кичик бир қўллаб-қувватлаш натижасида ҳаётда ўз ўрнини топиб кетишлари мумкин. Чунки, ёшларнинг катта ҳаёт олдида катта-катта режалари бисёр, мақсадлари аниқ!

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2021 йил 27 январ куни щтказилган видеоселектор йиғилишида берган топшириқлари, қолаверса Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига қилган Мурожаатномасидаги белгилаб берган топшириқлари ҳамда Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2021 йил 11 март куни қабул қилинган “Ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида жорий йил 15 март куни Самарқанд вилояти прокурори, 2 сектор раҳбари Равшан Машарипов ҳамда Самарқанд вилоят Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи, 4 сектор раҳбари Аловитдин Инагамовлар томонидан Булунғур туманида ёшлар билан учрашув ўтказилди.

Тумандаги Амир Темур маҳалласида жойлашган “Норбўта ота” базмгоҳида ўтказилган учрашувда тумандаги корхона ва ташкилот раҳбарлари ҳамда барча секторлардан таклиф этилган 200 га яқин ёшлар иштирок этишди.

 

Учрашув давомида ёшларнинг муаммо ва таклифлари тингланди, уларнинг ечими юзасидан ҳуқуқий тушунчалар берилди, 26 нафар ёшларнинг мурожаатлари ижро учун қабул қилиниб, ижобий ҳал қилиниши мақсадида мутасадди ташкилотларга йўналтирилди.

 

Эслатиб ўтамиз ёшлар билан бу каби учрашувлар Булунғур тумани ҳокими Баходир Бахромов томонидан ҳам мунтазам ўтказилиб, ёшлар томонидан билдирилган таклиф ва ташаббусларни қўллаб-қувватлаш чоралари кўрилмоқда.

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM