Навбатдаги сессия бўлиб ўтди

Жорий йил 17 март куни Халқ депутатлари Булунғур туман Кенгашининг навбатдаги йигирма еттинчи сессияси бўлиб ўтди. Туман Кенгаши раиси Баходир Бахромов раислигида бўлиб ўтган сессия кун тартибида олтита масала кўриб чиқилди.

Хусусан, сессия кун тартибида туман Молия бўлими бошлиғи (Ж.Нарзиев) нинг “Маҳаллий бюджет даромадларнинг қўшимча манбаларини шакиллантириш, маҳаллий бюджет даромадларини ошириш бўйича ҳисоботи”, туман Бандлик бўлими бошлиғи (Б.Босимов) нинг “Аҳоли, хусусан, хотин-қизлар ва ёшларнинг бандлигини таьминлаш бўйича олиб борилаётган ишлар хисоботи”, “Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев рахбарлигида жорий йилнинг 3 март куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижросини таьминлаш тўғрисида, “Экалогия атроф мухитни мухофаза қилиш назорати бўйича туман инспексияси томонидан 2020 йил давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида маьлумот”, “Халқ депутатлари Булунғур тумани Кенгашининг “Саховат кўмак” жамғармасига тушган маблағларни сарфлаш тўғрисида” ва бошқа масалалар муҳокама этилди.

Сессияда айтилишича, жорий йилда ҳам туман молия ва туман давлат солиқ идораси ходимлари ҳамкорликда туман маҳаллий буджетига тушумларни кўпайтириш бўйича ва қўшимча захираларни аниқлаш бўйича изланишларни давом эттириб келмоқда. Натижада 2021-йил бошидан бугунги кунга қадар жойларда ўтказилган ўрганишларда солиқ ва тушумларнинг 3 та тури бўйича 21 холатда  жами 195,2  млн. сўмлик қўшимча манбалар аниқланиб, солиқ идораси томонидан 23,3 млн.  сўм миқдоридаги қўшимча тушумлар ундирилган.

Жумладан:

-ЯТТларни ўрганиш бўйича 13 та холатда 38 90 0 минг сўм

-Умумий овқатланиш обектларини ўрганиш бўйича 2 та холатда
47 738  минг сўм

-Бошқа  йўналишлар бўйича  6  та  холатда  108  600  минг сўм.

         Юқорида белгилаб олинган чора-тадбирларни амалга ошириш шунингдек, боқиманда қарздорликларни ундириш натижасида 1-чорак якуни билан туман маҳаллий буджетига қўшимча тарзда 2,5 млрд сўм миқдоридаги қўшимча даромад тушиши кутилмоқда.

        

         Шунингдек, бандлик соҳасида 2020-йил Аҳоли бандлигига хизмат кўрсатиш бўйича йиллик режа 3287 тага режалаштирилган бўлиб, амалда 5074 нафар ишсиз фуқароларга бандлиги юзасидан амалий ёрдамлар кўрсатилди.

         Шундан 1740 нафари вакант ва квота иш ўринларига жойлашганлар,
358 нафари касбга ўқитилганлар, 2725 нафари жамоат ишига жалб қилинганларни ташкил қилади. Ишга жойлаштириш имкони бўлмаган 136 нафар фукаролар ижтимоий химояга олиниб ишсизлик нафақаси тайинланган, 115 нафарига субсидиялар ажратилди.

         Юқоридаги кўрсатилган рақамлар юзасидан бандлик жамғармаси томонидан жами 1 млярд 854 млн 614 минг сўм миқдорида маблағлар сарфланди.

         Шундан 86 та оилаларга иссиқхона  учун 441 млн.сўм,

         29 та оилаларга уруғлик ва кўчатлар  учун 33,9 млн сўм,

         Хақ тўланадиган жамоат иши учун   1 млярд  853  млн  995 минг сўм,

         Ишсизлик нафақаси учун 80,0 млн сўм,

         Касбга ўқитиш харажатлари учун 60,0 млн сўм сарфланди.

        

         Сессия кун тартибидаги масалалар атрофлича муҳокама қилиниб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

 

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM