Сайёр судда 5 нафар шахс шартли равишда озод этилди

Аввалроқ хабар берганимиздек, жорий йил 22 февралидан бошлаб Ички ишлар тизимида “Зарбдор ойлик” ўтказилмоқда. Таъкидлаш керакки, ойлик доирасида бир қанча тарғибот лойиҳалари амалга оширилиб келинмоқда. Хусусан, айни кунда 251 нафар шахс Булунғур тумани ИИБ Пробация гурухи ҳисобида туради. Йил бошидан буён 36 нафар, ойлик доирасида 6 нафар шахс шартли равишда жазони ижро этишдан озод қилинган бўлса, энди уларнинг сафи яна 5 нафарга кўпайди.

 

Жумладан, жорий йил 16 март куни Булунғур тумани Гулистон маҳалласида жиноят ишлари буйича Булунгур туман Суди томонидан навбатдаги сайёр суд мажлиси бўлиб ўтди. Сайёр суд давомида Булунгур тумани ИИБ Пробатция гуруҳи ҳисобида туриб, жазо ўтаётга 5 нафар  шахс суд қарорига кўра, Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 73 моддасига асосан шартли равишда озод килинди.

 

Эслатиб ўтамиз, ойлик доирасда 1 нафар шахснинг жазосининг ўталмай қолган муддати суд ҳукми билан озодликдан махрум қилиш жазосига алмаштирилган эди.

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM