Булунғурлик хотин-қизлар зиёрат ва саёҳат мақсадида Бухорои шарифда бўлишди

Республика ҳудудида ички туризмни ривожлантириш мақсадида Булунғур тумани ҳудудида яшовчи 50 нафар якка-ёлғиз, эҳтиёжманд, ижтимоий кўмакка, эътиборга муҳтож хотин-қизларнинг кўҳна Бухоро шахрига саёхати ташкил қилинди. Саёҳатчилар эрта тонгдан туман ҳокимлиги биноси ёнидан йўлга чиқишди. Ҳам зиёрат, ҳам саёҳат мақсад қилинган сафар давомида шаҳарнинг диққатга сазовор манзиллари, қадимий меъморий обидаларини томоша қилиш режалаштирилган эди. Хотин-қизлар зиёрат асносида унинг тарихи билан танишдилар, миллий ҳунармандчилик намуналарини кўздан кечиришди. Хусусан, саёҳат иштирокчилари дастлаб Ситораи Моҳи Хосада бўлишди. Шу ўринда Ситораи Моҳи Хоса Бухородаги манғитлар сулоласининг 3 авлодига мансуб сарой – боғ бўлган. Бухородан 4 км шимолда жойлашган. Дастлабки бинолар Насруллахон (1826—1860) ва Музаффархон (1860 — 1885) ҳукмронлиги даврида қурилган. Aбдулаҳадхон ҳукмронлиги даври (1885—1910)да сарой ва хушманзара боғ барпо этилган. Aмир Aхадхон буйруғи билан Бухородаги энг қўли гул усталар Россияга иш ўрганиш учун юборилган. Шунинг учун ҳам иншоот қурилиши ва безакларида Европа ва Шарқ архитектурасининг уйғунлигини кўриш мумкин. Қароргоҳнинг бош биносида бир нечта қабул хоналари ва амирнинг шахсий ётоқхоналари жойлашган. Боғ оралаб ичкарига кириб борилса амирнинг хотинлари учун гўзал иншоат барпо этилган, шунингдек у ерда катта ховуз ва жуда ажойиб айвон бор. Хозирда ушбу ёзги қароргоҳ музей вазифасини ўтамоқда.

Шундан сўнг, зиёратчилар гуруҳи нақшбандия тариқатининг асосчиси Баҳоуддин Нақшбанд зиёрагоҳида бўлишиб, у кишининг қабрини зиёрат қилишди ва қуръон тиловат қилдилар.

Баҳоуддин Нақшбанд, Муҳаммад бинни Муҳаммад Баҳоуддин ан-Нақшбанд ал-Бухорий (кўпроқ Баҳоуддин ёки Хожа Баҳоуддин, Балогардон, Хўжаи Бузрук, Шоҳи Нақшбанд номлари билан машҳур) (1318 – Бухоро вилояти, ҳозирги Когон тумани – 1389) – машҳур авлиё, нақшбандия тариқатининг асосчиси бўлган. Илгари амирлар тахтга ўтиришдан олдин, сафарга чиқаётганда ва қайтаётганда албатта Баҳоуддин Нақшбанд дахмасини зиёрат қилишган. Aбдулазизхон 1544 йил Баҳоуддин Нақшбанд мақбараси ёнида улкан бир хонақоҳ қурдирган.

Мазкур қадамжодаги зёратдан сўнг, хотин-қизлар учун Бухоро шахрида тушлик ташкил этилди. Улар бу ерда тушлик қилишиб, куй ва қўшиқларга мириқиб расқга тушишди.

    Тушликдан кейинги навбатдаги манзил Лаби-ҳовуз ансамбли бўлди.

Лаби Ҳовуз “ҳовуз бўйида”, “ҳавза бўйида” деган маънони билдиради. — Бухоронинг марказий майдонларидан бири бўлмиш мазкур меъморий ансамбл XVI — XVII асрларда яратилган. Майдони Кўкалдош, Девон Беги мадрасалари ҳамда Девон Беги ҳонақоҳи биноларидан ташкил топган, атрофи Нодир беги ҳовузи билан бирлаштирилган. Aнсамбл ўлчами, тахминан 150х200 метрдир. Лаби Ҳовузда сақланиб қолган илк иншоот 1569 йилга тегишли бўлиб, у шайбонийларнинг мансабдорларидан бўлмиш Aбдуллахон II нинг Ўрта Осиёда йирик Кўкалдош мадрасасини қурилиши ҳақидаги буйруғи билан бошланган. 1619-1620 йиллар бошларида вазир Имомқулихон даврида ўзбекларнинг арлат сулоласи вакили бўлмиш Нодир Девонбеги ташаббуси ва маблағига қурилган. 1623 йил вазир Нодир Девонбеги томонидан кейинчалик Девонбеги мадрасасига айланган карвонсарой биноси қурдирилади. Ҳовузнинг сақланиб қолишида ансамблнинг бадиий қиммати катта рўл ўйнаган.

Саёҳатчилар бу ердаги миллий ҳунармандчилик намуналарини кўздан кечиришиб, тарихи билан яқиндан танишдилар.

 Шундан сўнг,  зиёратчилар Пойи Калон ва Минораи Калонда бўлишди.

 Пойи Калон меъморий мажмуи барча меҳмонлар эътиборини жалб қиладиган жой. Мўғул давридан анча илгари, XII асрда барпо этилган Калон Минорасини деярли ҳамма жойдан кўриш мумкин.

Устма-уст жойлашган турли хил ҳандасавий шаклдаги бежирим безакли ҳалқалари ғиштин данданалар билан ҳошияланган. Безаклар орасида тарихий ва диний мазмундаги куфий ёзувлар учрайди. Муқарнас остидаги мовий ранг циркор ҳалқаларнинг ҳар бири турли хил ҳандасавий шаклда безатилган (кейинчалик тўкилиб кетган). Минораи Калон шу турдаги қадимий иншоотлар орасида алоҳида ўрин тутади. Шаклларнинг ўзаро монандлиги ва мутаносиблиги, ҳандасавий уйғунлик, ажойиб кўрк ва маҳобатлилик Минораи Калонга чинакам гўзаллик бағишлайди.

     Ва ниҳот сўнги диққатга сазовор жой  Бухоро Арки бўлди. Aрк дастлаб миллоддан аввалги I асрда қурилган. Aраблар истилосига қадар аркда шаҳар ҳокимлари — бухорхудотлар яшаган. Сомонийлар даврида (IX- X асрлар) қайта қурилиб девор ва буржлар билан мустаҳкамланган. Қорахонийлар даврида (XI—XII асрлар) ва мўғуллар босқинчилиги вақтида (XI аср) арк бир неча бор вайрон қилинган.

Ҳозирги қиёфаси асосан Шайбонийлар сулоласи даври (XVI аср)да шаклланган. Булунғулик хотин-қизлар ушбу манзилни ҳам диққат билан томоша қилишди.  Таъкидлаш керакки, мазкур саёҳат хотин-қизлар учун эсда қоларли таассуротларга бой бўлди. Бу каби лойиҳалар келгусида ҳам манзилли равишда ташкил этилиб борилади.

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM