Булунғурда 4 та маҳалла маркази биноси учун қурилишлар давом этмоқда

Бугун Булунғур тумани ҳокими Баходир Абдуллаевич Бахрамов жойларда олиб борилаётган ободонлаштириш, бунёдкорлик ишлари билан яқиндан танишди. Жумладан, туман ҳокими Улуғбек маҳалла фуқаролар йиғини биосининг қурилиш жараёнларини кўздан кечирди. Туман ҳокими бугунги кунда маҳалла фуқаролар йиғинлари фаолиятига алоҳида эътибор қаратилаётганлигини, қолаверса, маҳалла маркази фуқароларнинг борадиган асосий манзилидан бири эканлигини инобатга олган ҳолда қурилиш ишларини сифатли бажариш, ходимлар ҳамда фуқаролар учун зарурий барча қулайликларни яратиш лозимлигига эътибор қаратиш лозимлигини таъкидлади.

Туман ҳокими шунингдек, маҳалладаги фуқаролар билан суҳбатда бўлиб, уларнинг мурожаат ва таклифларини тинглади.

Маълумот ўрнида таъкидлаш лозимки, айни кунларда тумандаги Улуғбек, Дўстлик, Килдон, Сайлтепа маҳалла фуқаролар йиғинлари марказлари биноси учун Давлат-Хусусий шериклик асосида қурилиш ишлари олиб борилмоқда. Жумладан, Улуғбек маҳалла марказининг биноси феврал ойи сўнгига қадар фойдаланишга топширилиши режалаштирилмоқда.

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM