Навбатдаги сессия чақирилмоқда

Халқ депутатлари Булунғур туман Кенгашининг йигирма тўртинчи сессияси 2021 йилнинг 17 феврал куни соат 10:00 да туман прокуротурасининг мажлислар залида чақирилмоқда.

 

Сессияси кун тартибига қуйидаги масалалар кўриб чиқилиши режалаштирилган:

1.  Сектор раҳбарларининг 2020 йил давомида сектор ҳудудида амалга оширган ишлари тўғрисидаги ҳисоботи ҳақида.

2.  Туман прокурорининг 2020 йил туманда қонунийликни мустаҳкамлаш, жиноятчиликга қарши курашиш ва унинг олдини олиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, жамият ва давлат манфаатларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан.

3.  Булунғур тумани Aдлия бўлими томонидан 2020-йил давомида амалга оширилган ишлари ҳақида.

4.  Жиноят ишлари бўйича Булунғур туман суди раиси Г.Негматов, Жомбой туманлараро иқтисодий суди раиси Н.Э.Турсунова, Фуқаролик ишлари бўйича Жомбой туманлараро судининг раиси Ж.Ш.Файзуллаевларнинг 2020-йил давомида амалга оширган ишлари юзасидан ахборотлари тўғрисида.

5.  Бошқа масалалар.

 

Сессияга халқ депутатлари Булунғур тумани Кенгаши депутатлари, тумандаги сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг тегишли ўринбосарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари таклиф этилади. 

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM