Ёш бир оила тақдирига бефарқ бўлманг!

Булунғур тумани Гулобод маҳалласида истиқомат қилувчи Ибрагимов Анвар Зокирович бугун яхшилар кўмагига муҳтож. Анвар Ибрагимов 1988 йилда туғилган. Оилали, 1 нафар фарзанди бор. Оилада ёлғиз боқувчи.

 

А.Ибрагимов болаликдан 2 гуруҳ ногирони. Оғир меҳнат натижасида 2020 йилдан аҳволи янада оғирлашди. Республика Ихтисослашган Неврохирургия Илмий Аамалий Тиббиёт Марказида ҳамда Россия Федерацияси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг академик Н.Н.Бурденко номидаги миллий нейрохирургия тиббиёт маркази томонидан ўтказилган текшириш натижаларига кўра, унга бош мия артерия қон томир тешилиши ташхиси қўйилган.

 

Маълум бўлишича ушбу операция учун зарурий жиҳозлар хориждан келтирилади. Операция нархи (Ўзбекистон шароитида) тахминан 15 минг АҚШ доллари атрофида бўлиши айтилмоқда. А.Ибрагимов ушбу маблағни топиш учун оиласи яшаб турган ёлғиз уйини ҳам сотувга қўйган.

 

Ҳурматли юртдошлар! Бир ёш оила уйини сотиб кўчада қолишига ёки йўқчилик сабаб даволана олмасдан боқувчисиз қолишига бефарқ қараб турмайлик! Имконияти бор инсонлар савоб учун, Аллоҳ йўлида ёрдам қилайлик.

 

Ҳомийлик ёрдами учун:

Uzcard: 8600 0610 4614 9786 (Ибрагимов Анвар)

Humo: 9860 0303 2353 6414 (Ибрагимов Анвар)

Сбербанк: 5336 6902 7069 9475 (Ибрагимов Анвар)

Қўшимча маълумотлар учун тел: +998 99 770 11 88 (Ибрагимов Анвар)

 

 

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM