КРЕДИТ ҚАРЗДОРЛИК УНДИРИБ БЕРИЛДИ

Иқтисодий суди қарорига асосан қарздор “Бибихоним” хусусий корхонасидан ундирувчи “Микрокредитбанк” Булунғур туман филиали фойдасига 59 млн. 80 минг сўм кредит қарздорликни ундириш белгиланган.

Мазкур ҳужжат асосисида Мажбурий ижро бюроси Булунғур туман бўлими иш юритувига келиб тушган ва ижро иши юритиш қўзғатилиб томонларга юборилган.

 

Ижро ҳаракатлари давомида қарздорга тегишли банкдаги ҳисоб-рақамига давлат ижрочисининг қарорига асосан банд солинган ва унга тегишли бўлган мол-мулкларни аниқлаш мақсадида мутассади сўров хатлари юборилган.

Ушбу ижро ҳужжати бўйича қарздор Бибихоним” хусусий корхонасидан ундирувчи “Микрокредитбанк” Булунғур туман филиали фойдасига 59 млн. 80 минг сўм кредит қарздорлиги тўлиқ ундирилди.

Мажбурий ижро бюроси Булунғур туман бўлими.

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM