Бир тадбирли минг кишини бой қилар ёҳуд булунғурлик тадбиркор ясаган ускуна ҳақида

Халқимизда “Бир тадбирли минг кишини бой қилар” деган нақл бор. Булунғур тумани Истиқлол маҳалласи фуқаро Шерматов Ўткир ҳам ана шундай тадбирли кишилардан. Ў.Шерматов кўп йиллардан буён ғишт қуйиш билан шуғулланиб келади. Ушбу касб ортидан ҳалол пул топиб келаётган юртдошимиз, имкон қадар қисқа вақт ичида кўпроқ ғишт қуйишга ҳаракат қилади. Сабаби, даромад ҳам шунга яраша бўлади. Ана шу мақсад ортидан ўзи учун пишиқ ғишт ишлаб чиқарувчи ускунани қўлбола усулда ясаб олди.

Биз Ў.Шерматов билан суҳбатда бўлганимизда, ўтган йили ҳам шу каби ускуна ясаб, “сезон”да фойдаланганлиги маълум бўлди. –Ўтган йилги ускунамиз 1 тадан ғишт чиқара олар эди. Ускуна учун 2 киши етарли эди. Бир кунда 3-4 минг дона ғишт чиқариш қувватига эга эдик. Бу йили ясаган ускунам бир вақтнинг ўзида 6 дона ғишт ишлаб чиқариш қувватига эга. Натижада бир кунда 20 минг дона ғишт ишлаб чиқаришимиз мумкин бўлди. Унинг тўлиқ қувватда ишлаши учун 6 киши керак бўлади. Ғиштларни қуритиш ишларини ҳам ҳисобга олсак ва ишнинг тўхтовсиз кетишини истасак камида 10 – 12 нафар киши керак бўлади, дейди.

Дарвоқе, Ў.Шерматовнинг ушбу ускунаси янги ихтиро, “инновация” эмас. Бироқ, у кредит олмади, бирор кимдан иш сўрамади. Ўз ақлини ишлатмоқда ва янги иш ўринлари яратмоқда.

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM