Мажбурий ижро бюроси ходимлари фахрийни йўқлади

Янги йил байрами арафасида Мажбурий ижро бюроси ходимлари томонидан тизимда узоқ йиллар меҳнат қилиб, айни пайтда кексалик гаштини сураётган фахрийлар ҳолидан хабар олинмоқда.

 

Шундай тадбирлардан бирида бюро фахрийси - Мамаюсуф Хидировни йўқлаб боришди. Фахрий ходимга Бош прокуратура ва Бюро раҳбариятининг табриги ва ва эсталик совғалари топширилди.

– Кексаларни эъзозлаш уларга ҳурмат кўрсатиш халқимизнинг азалий қадриятини ҳисобланади, – дейди Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси катта инспектори Дўстбек Сулаймонов. – Биз ҳам эзгу қадриятларимизга амал қилган ҳолда Янги йил байрами муносабати билан фахрийларимиз ҳолидан хабар олиб, улардан касбий кўникма ўрганаяпмиз. Фахрийларнинг ўгитлари бугунги кунларда биз учун жуда қимматли.

 

Ана шундай эҳтиромдаги устоз-ходимлардан бири Мамаюсуф Хидиров 1986 йилдан 2018 йилгача шу соҳада меҳнат қилган. Ўттиз икки йиллик самарали фаолияти давомида ўнлаб шогирдлар тарбиялаган. Соҳани тубдан ислоҳ бўлишида фидойилик кўрсатган ходим ҳисобланади.

Кексаларни эъзозлаш уларга ҳурмат кўрсатиш халқимизнинг азалий қадриятларидан ҳисобланади. Қолаверса, фахрийларнинг ўгитлари бугунги кунларда биз учун жуда қимматли. Мамаюсуф ака ҳам ундай устозлардан биридир.

Рустам АЛИБОЕВ,

Мажбурий ижро бюроси

Булунғур туман бўлими

давлат ижрочиси.

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM