Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга мурожаатномасига депутат муносабати

2021 йилнинг Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан “Ёшларни қўллаб қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” деб номланиш таклифини илгари сурганлигини қизғин қўллаб қувватлайман, чунки мамлакатимиз аҳолисининг асосий қисми ёшлардан иборат ва уларнинг ҳар бирининг қалби тўла орзу истаклар, улар қўллаб - қувватлашга муҳтож.

Мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар, чунончи, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, аҳоли саломатлигини янада мустаҳкамлаш борасидаги олиб борилаётган кенг кўламли ишлар улкан тарихий аҳамиятга эга. Ушбу хайрли  ишлар замирида миллатни соғломлаштириш ғояси ётади. Бинобарин, бугунги кунда ҳар қайси  халқ, давлат ва жамиятнинг  ривожланиш омили инсон,  унинг соғлиғи ва турмуш   даражасига бераётган эътибори, шу йўлдаги саъй-ҳаракати билан ўлчаниши барчамизга кундек равшан. Эл соғлиғи йўлида қилинадиган  ишлар нечоғлиқ муҳим ва  долзарб эканлигини бугунги мурожаатномада 2021 йилнинг “....аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” деб номлаш таклифида ҳам яққол ифодасини топган. Албатта, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш борасида белгиланган вазифалар пандемия шароитида қийинчиликларга мардонавор туриб берган фидоий ҳалқимиз учун жуда муҳимдир. Шу билан бир қаторда, ёшларимиз ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш  борасидаги фикр мулоҳазалари биз адолатчиларга янада куч бағишлади. Партиямизнинг “Соғлом турмуш тарзи йўлида бирлашайлик” лойиҳаси доирасидаги ишлар кўламини янада кенгайтириш зарурлигини кўрсатиб берди.

Яна бир эътиборимини тортган жиҳат “Янги Ўзбекистон-мактаб остонасидан таълим-тарбия тизимидан бошланади” деган ғоялари асосида олиб бориладиган таълим ислоҳотлари бўлди. Ўқитувчининг обрўсини янада юксалтириш, уларга муносиб ҳақ тўланишини ҳамда меҳнати ва салоҳиятини муносиб баҳолаш юзасидан билдирган фикрларини тўлиқ қувватлайман.

Шунингдек пандемия шароити туфайли ишсиз қолган аҳоли камбағалликка тушиб қолмаслиги учун ишсизлик нафақасининг 3 баробарга оширилиши, ўқитилиб уларга субсидиялар берилиши ва тадбиркорлар кодексини ишлаб чиқилиши, барча давлат харидлари жамоатчилик ва парламент назоратида бўлиши борасида белгиланган вазифалар халқимизнинг эртанги ёруғ келажаги учун ишончини орттиради.

Биз депутатлар ҳам ўз навбатида ушбу мурожаатномага лаббай деб жавоб беришимиз, бор имконият ва кучимиз билан жойларда оғишмасдан меҳнат қилишимиз лозим.

 

Халқ депутатлари Булунғур туман Кенгашига 27-Улуғбек сайлов округидан сайланган депутат Мамадиярова Насиба

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM