Ёрдамга муҳтож аҳоли хонадонларига 11 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди

Яқинлашиб келаётган байрам кунлари олдидан "Вақф" ҳайрия жамоат фонди томонидан жойларда ҳайрия тадбирлари амалга оширилмоқда. Хусусан, Булунғур туманидаги 55 та маҳаллада ҳам эҳтиёжманд оилаларга ҳам 11 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилмоқда.

 

Манзилли ва мақсадли амалга оширилган ушбу хайрия ишлари туманнинг барча ҳудудида ташкил этилмоқда. Жумладан, тадбирлар 27 декабр, якшанба куни тумандаги 20 маҳаллани қамраб олган бўлса, бугун яна 20 та маҳалла, эртага қолган 15 та маҳалладаги аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини қамраб олиш белгиланган.

 

Маълумот учун ушбу оилаларнинг ҳар бирига берилаётган қутиларга 3 кг мол гўшти, 3 кг товуқ гўшти, 3 кг шакар, 5 кг гуруч, 5 кг ун, 3 кг макарон, 1 кг кўк чой, 4 литр ўсимлик ёғи, 2 кг мош, 2 кг ловия,  1 кг нўхат маҳсулотлари жойлаштирилган.

 

Ушбу маҳсулотлар мазкур оилалар ҳам янги йил байрамини кўтаринки кайфиятда кутиб олишига сабаб бўлишига ишонамиз.

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM