Булунғурда маҳалла раислари ва унинг ўринбосарларининг ҳуқуқий билимини ошириш мақсадида ӯқув-семинар ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг ўринбосари А.ИкрамовнингСамарқанд вилояти маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимларида олиб борилаётган ишлар ҳамда йўл қўйилаётган камчиликлар тўғрисидаги маълумотида кўрсатиб ўтилган камчиликларни бартараф этиш мақсадида туман (шаҳар)да маҳалла фуқаролар йиғинлари ходимлари учун намунали ўқув-семинарлар ўтказилиб келинмоқда.

 

Хусусан, жорий йил 15 декабр куни Булунғур тумани Чўянтепа маҳалласидаги “Зарзамин” базмгоҳида маҳаллаларда фаолият юритаётган раислар ва унинг ўринбосарлари учун ўқув-семинар ташкил этилди.

 

Семинар давомида Самарқанд вилоят маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси мутахассислари томонидан маҳалла биносининг жиҳозланиши, бунда нималарга эътибор қаралиши лозимлиги тақдимотлар орқали таништирилди.

 

Семинар давомида аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини самарали тарғибот қилиб келаётган Ниёзмат, Чўянтепа, Амир Темур, Бўдана, Сайилтепа, Қиркшоди маҳаллалари раислари ва ӯринбосарлари ТАШАККУРНОМАлар билан тақдирланди. 

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM