Куз-қиш мавсумида хавфсизлик қоидаларини унутманг!

Булунғур туман фавқулодда вазиятлар бўлими томонидан туман Халқ таълимига қарашли мактаблар, туман МТБга қарашли мактабгача таълим муассасалари, ўрта махсус таълимига қарашли масканлар, соғлиқни сақлаш бошқармасига қарашли масканлар ва фуқаролар яшаш уйларидаги иситиш мосламаларини қишги мавсумга тайёрлаш борасида тушунтириш-тарғибот ишлари мунтазам амалга оширилиб борилмоқда.

Бироқ, бу борада фуқароларимиз ҳам масъулиятни ҳис қилган ҳолда бир қатор эҳтиёт чораларини кўриб қўйишлари мақсадга мувофиқ бўлади. Жумладан:

-иситиш печ ва мўриларни туман ёнғинга қарши курашиш жамияти мутахассислари кўригидан ўтказиш.

- куз-қиш мавсуми олдидан иситиш печ мўриларини қуримлардан тозалаб мўрини ёғоч конструкциясидан 38 см дан кам бўлмаган масофада ўрнатишни, печларни тез ёнувчи эшик дераза ва кўрпа тўшакларга яқин ўрнатмаслик тавсия этилади.

-газ қурилмаларидан фойдаланишда, табиий газдан резина шланг орқали иситиш печ ва камфоркаларга уламаслик, газ йўлини ўзбошимчалик билан улаб тортмаслик, газ печи ва камфоркаларни болаларга ишониб ёқдирмаслик  ва  назоратсиз ёқиб қолдирмаслик, хонада газ хиди сезилса, электр чироғини, гугуртни ёқмасдан дархол хонани шамоллатиб 104 телефони орқали газ авария хизматига мурожаат этишни.

-электр қурилмаларидан фойдаланишда техник ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига тўлик риоя қилиш, яъни носоз электр асбобларидан, қўлбола электр иситиш ускуналаридан, яроксиз электр симларидан фойдаланмаслик.

-чордок остига тез ёнувчи хас хашакларни босмаслик ва доимо тоза сақлашни.

-тез аланга олувчи бензин керосин ва соляркаларни темир идишда кўп бўлмаган миқдорда (20 л.гача) оғзи берк хавфсиз жойга сақлашлик тавсия этилади.

Ҳурматли фуқаролар, тилсиз ёвга нисбатан жиддий мунособатда бўлиб, меъёр талабларига амал қилишингизни сўраймиз..

 

Булунғур туман ФВБ бошлиғининг

ўринбосари-Профилактика ва назорат

бўлинмаси бошлиғи катта лейтенант                          Дилмурод Джаббаров

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM