Булунғурда 21 октябр – “Ўзбек тили байрами куни” муносабати билан байрамона маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Маълумки, муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан 2020 йил 10 апрелдаги “Ўзбек тили байрами кунини белгилаш тўғрисида”ги 615-сонли Ўзбекитон Республикаси Қонуни билан 21 октябр расман “Ўзбек тили байрами куни” этиб белгиланди. Хусусан, Булунғур туманида ҳам 21 октябр – “Ўзбек тили байрами куни” муносабати билан байрамона маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Байрам тадбирида туман ҳокими Баходир Бахрамов, сектор раҳбарлари, туман халқ қабулхонаси мудири Темур Соипов, умумтаълим мактаблари директорлари, булунғурлик шоирлар, маданият ходимлари, бир гуруҳ зиёлилар, ёшлар  иштирок этишди.

Барйам тадбири аввалида туман ҳокими Баходир Бахрамов сўзга чиқиб, барча йиғилганларни байрам тантаналари билан табриклади. Шундан сўнг, ўтказилган "Ўзбек тилим – ифтихорим!" мавзусиздаги иншолар танловида ва “Она тилимиз улуғланган энг яхши видеоролик” танловларида ғолиб бўлган мактаб ўқувчилари, ўз ижод наъмуналари билан ўзбек тилини халқимиз орасида янада кенг тарғиб этиб келаётган ижодкорлар Рустам Бердалиев ҳамда Дилбар Рахимовалар туман ҳокимлиги томонидан тақдирланиб, эсдалик совғалари топширилди.

Байрам тадбирлари туман маданият бўлими томонидан тайёрланган мусиқий ва бадиий чиқишлар, хушовоз ҳонанда Валижон Эрматов ижросидаги куй-қўшиқлар билан давом этди.

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM