“Авлиё Парпи” маҳалласи обод бщлмоқда: 64 та хонадон тоза ичимлик суви билан таъминланди

Жорий йил Булунғур тумани Авлиё Парпи маҳалласи аҳолиси учун баракали келди десак муболаға бўлмайди. Сабаби бу йил маҳаллада сезиларли ижобий ўзгаришлар бўлмоқда.

Жумладан, маҳалладаги Булунғур канали устидан ўтувчи кўприк замон талаблари асосида қайтадан қурилиб, фойдаланишга топширилган, "Самарқанд кўприклардан фойдаланиш унитар" карҳонаси томонидан 2019 йил декабр ойида бошланган қурилиш ишлари 2020 март ойида тугалланган эди.

Бугун эса маҳалладаги “Хотам” қишлоғида ҳомийлик маблағлари ҳисобидан сув иншооти қурилиб, фойдаланишга топширилди. Ўзбекистон Республикаси Транспорт прократураси прокурори Адлия катта маслаҳатчиси Ходжаев Маъруфхон Мақсудович назоратида, Буҳоро минтақавий темир йўл узели унитар карҳонаси раҳбари Эргашев Aлижон Юсупович бошилигида 157 миллион сўм миқдордаги хомийлик маблағлари асосида 1447 метр масофага қувр ётқизилди ҳамда қишлоқдаги 67-мактаб олдига сув иншоати ўрнатилди.

Мазкур сув иншоотининг ишга туширилиши натижасида шу кунгача қўшни қишлоқлардан сув ташиган “Хотам” қишлогидаги 64 та хонадон тоза ичимлик суви билан таъминланди. Қурилиш ишлари ҳам ниҳоятда қисқа муддат – 10 кун ичида бажарилди. Жорий йил 28 сентябр куни иш бошланиб, 6 октябр куни иш якунланди ва 7 октябр куни фойдаланишга топширилди. Иншоотнинг очилиш тадбирида Ўзбекистон Республикаси транспорт прократураси прокурори М.Ходжаев, Буҳоро минтақавий темир йўл узели унитар карҳонаси раҳбари А.Эргашев, Булунғур туман пракрори С.Саидов, туман маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими бошлиғи A.Хазратқулов, маҳалла раиси Н.Ўсаров, маҳалла оқсоқоллари, ва фаоллари иштирок этишди. Очилиш маросимида сўзга чиққан маҳалла фаоллари ҳомий ташкилотларга, шунингдек, қурилиш жараёнида бевосита бош-қош бўлган Сулҳонов Норбек ҳожи бобога ҳам ўз миннаддорчиликларини билдирдилар.

Бундан ташқари айни кунларда маҳалла аҳлининг ташаббуси ва бирдамлиги билан маҳалла учун янги бино қад ростламоқда. Ушбу маҳалла биноси йил якунига қадар фойдаланишга топширилади.

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM