Булунғурда электр таъминоти тизимида қандай ишлар амалга оширилмоқда?

Булунғур тумани аҳолисини, ижтимоий соҳа объектларини, корхона, ташкилотлар ва тадбиркорларни электр энергияси билан таъминлаш учун 6 та (Булунғур, Килдон, Ибн Сино, Полвон, Тошкент ва Ғалаба) нимстанциялар мавжуд. Ушбу нимстанциялар жами 40 та 10 кВ ва 6 кВ юқори кучланишли электр узатиш тармоқлари орқали тумандаги 673 та трансформаторларни электр энергияси билан таъминлайди. 40 та фидердан 25 таси электр таъминоти корхонаси балансида бўлиб, 601 та трансформаторларни электр энергия билан таъминлайди. 15 та фидер тумандаги корхона ва ташкилотларнинг балансида. Туманда 10 кВли 639,16 км. ва 0,4 кВли 715,93 км. жами 1355,09 км электр узатиш тармоғи мавжуд. Электр таъминоти корхонаси тумандаги 34923 та истеъмолчига электр энергия етказиб беради. Жумладан, аҳоли истеъмолчилар 32710 та ва улгуржи юридик истеъмолчилар 2213 тани ташкил қилади.

          Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 23 ноябрдаги2017-2021 йилларда паст кучланишли электр тармоқларини янада модернизация қилиш ва янгилаш дастури тўғрисида”ги ПК-2661 сонли қарорига мувофиқ туманга 2020 йилда 14 дона трансформатор ўрнатилиши белгиланган бўлиб, бугунги кунга қадар 11 таси олиб келиниб, ўрнатилди. Жорий йилда 45 км 0,4 кВ ва 10 кВли электр узатиш тармоқларини яхшилаш, янги қуриш ва реконструкция қилиш режалаштирилган.  Жорий йил бошидан буён тумандаги яроқсиз симёгочлар ўрнига 208 та темир бетон устунлар олиб келиб ўрнатилди.

Туманда жами хисоблагич ўрнатилиши керак бўлган нуқталар сони 34923 та бўлиб, бугунги кунга қадар 27438 дона АСКУЭ хисоблагичлар етказиб берилган ва ўрнатилган. Хозирда 7485 дона АСКУЭ хисоблагичларга талабнома берилган. Электр энергияни хисобга олиш ва  назорат қилишни автоматик тизимга (ЭЭХО ва НКАТ)га уланган истеъмолчилар сони 22400 та (81%)ни ташкил этади ва бу ишлар давом эттирилмоқда. Мавжуд трансформаторларга ўрнатилиши учун етказиб берилган концентраторлар сони 600 та бўлиб 594 таси  (99%) ўрнатилди.

2021 йилда 17 та трансформатор пунктларини таъмирлашга таклиф киритиш режалаштирилмоқда. Булар, Оқтош, Навбаҳор, Олмазор, Янгиқўрғон, Меҳржон, Килдон, Чорбоғ, Ниёзмат, Деҳқонобод, Булунғурариқ, Бешқўтон, Чўёнтепа, Янгиариқ, Амир Темур, Қўнғирот, Ўроқли маҳаллаларида жойлашган трансформатор пунктлари бўлади. Шунингдек, 55 км. 04-10 кВ электр узатиш тармоқлари тортилиши режалаштирилган.

 

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM