Аниқланган камчиликлар бартараф этилмоқда

Булунғур туман фавқулодда вазиятлар бўлими томонидан фуқароларнинг хонадонларида профилактик тадбирлар, тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Хусусан туманнинг Улуғбек маҳалласида туман электр тармоқлари корхонаси, “Булунғуртумангаз” газ таъминоти ходимлари ва тегишли ташкилотлар билан хамкорликда "Фавқулодда вазиятлар ва ёнғинлар профилатика куни" тадбири ўтказилди.

Тадбир давомида маҳаллада жойлашган 102 та хонадоннинг ёнғин хавфсизлиги холати кўздан кечирилиб, бир қатор камчиликлар аниқланди. Жумладан Б.Худойназаров ва С.Музаффароваларнинг хонадонларида вақтинчалик ва очиқ электр симлардан фойдаланилаётганлиги аниқланиб, камчиликлар жойида бартараф этилди. Бу каби камчиликларга йўл қўймаслик бўйича бошқа хонадон эгаларига ҳам эслатмалар тарқатилди, тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилди.

Бу борадаги профилактик ишлар туманнинг бошқа маҳаллаларида ҳам давом этади.

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM