ДХХ Чегара қўшинларига қарашли ҳарбий қисмда китоб ярмаркаси ўтказилди

Давлатимз раҳбари Ш.М.Мирзиёев томонидан илгари сурилган 5 муҳим ташаббусдан бири бўлган "Ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича тизимли ишларни ташкил этишга йўналтирилган" ишларни ифодаси ўлароқ Булунғур туманда жойлашган ДХХ Чегара қўшинларига қарашли ҳарбий қисмлардан бирида китоблар ярмаркаси ўтказилди.

 Ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари учун ташкил этилган ярмаркадан кўзланган мақсад китобхонликни кенг тарғиб қилиш, уларнинг китобга бўлган қизиқишини қўллаб-қувватлаш орқали маънавиятини янада юксалтиришдан иборат эди. Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими билан хамкорликда ташкил этилган ярмаркада ҳарбий қисм хизматчилари ва уларнинг оила азолари ўзларига манзур бўлган бадий, илмий, оммабоп китобларни харид қилишди.

Бу каби ярмаркалар келгусида ҳам тизимли ташкил этилиб борилади. Зеро, бугунги кун ҳарбий хизматчиси нафақат етук жисмоний салоҳият эгаси, балки маънан баркамол бўлиши ҳам ғоят муҳимдир.

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM