Булунғур туманидаги 10-мактаб ҳақиқатдан совуқми?
07.12.2019 - 19:35Ижтимоий тармоқларда Дониёр Мирзаев исмли фойдаланувчи томонидан Булунғур туманидаги 10 мактабда ўқувчилар совуқдан курткада ўтиришгани, давлат томонидан берилган кўмир ёнмаслиги иддао қилинган фикр ёзиб қолдирилган. Ушбу ҳолатнинг қанчалик ҳақиқатга тўғри келишини аниқлаш, зарур бўлса тегишли чораларни кўриш мақсадида тумандаги 10 умумий ўрта таълим мактабида бўлдик.