Янгиликлар

Йил якуни билан мактабгача таълим ташкилотлари яна биттага кўпайди

Жорий йил 24 декабр куни Булунғур тумани Мингтепа маҳалласида 100 ўринга мўлжалланган “Шозамон” номли давлат-хусусий шериклик асосидаги мактабгача таълим ташкилоти янгидан қурилиб фойдаланишга топширилди.

 

Ҳарбий парад ўтказилди

Кеча хабар қилганимиздек, бугун, 23 декабр куни туманимизда “Ёшлар фестиваллари” лойиҳаси доирасида  ҳарбий парад ташкил қилинди. 

Тадбирда туман ҳокимлиги,  туман мудофа бўлими,  ватанрапвар ташкилоти туман бўлими, тумандаги 9224 сонли ҳамда 32736 сонли харбий кисмлари томонидан оғир ҳарбий техникалар, қурол-яроғлар кўргазмаси ташкил этилди. 

Шунингдек, тадбир доирасида аскарлар томонидан тайёрланган кўргазмали чиқишлар намойиш этилди. 

Навбатдаги ҳоким қабулида 29 та мурожаат рўйхатга олинди

Бугун, 22 декабр куни, Булунғур тумани ҳокими Баходир Абдуллаевич Бахромов томонидан навбатдаги мурожаатлар қабули ўтказилди. Туман ҳокимлигида ўтказилган қабул давомида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари қабул қилинди.

 

Журналист ёшларга мастер класс ўтди

Хабарингиз бор, юртимиз бўйлаб “Ёшлар фестивали” бўлиб ўтмоқда. Фестивал доирасида жорий йил  20 декабр куни тумандаги “Ёшлар кутубхонаси”да  таниқли журналист Нозигул Рустамова  иштирокида ёшлар учун мастер класс ташкил этилди. Унда соҳага қизиқувчи ёшлар учун замонавий журналистиканинг сир-асрорлари ҳақида тушунчалар бериб ўтилди. Учрашув давомида ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди.

Булунғур маҳалласида “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви ўтказилди

Ёшлар муаммоларини тинглаш, уларга ижобий ечим топиш бугунги кун рахбарлари олдида турган муҳим масалалардан биридир. Шу мақсадда Булунғур туманида ҳам “Ҳоким ва ёшлар” учрашувлари ўтказилиб келинмоқда. Ушбу учрашувларда нафақат туман ҳокими, балки, сектор рахбарлари ҳам иштирок этишиб, ёшлар муаммоларини тингламоқда.

 

Булунғурда “Ёшлар фестивали” лойиҳаси доирасидаги тадбирлар бошланди

Хабарингиз бор, Булунғур туманида 18-25 декабр кунлари “Ёшлар фестивали” лойиҳаси доирасида бир қанча тадбирлар ўтказилиши ҳақида хабар берган эдик.

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM