ДХХ 1 млн. АҚШ долларидан ортиқ хорижий валютани мамлакатимиздан ноқонуний олиб чиқиб кетилишига чек қўйди
04.05.2021 - 13:49“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятига қарашли “Ўзбекистон” локомотив депосининг 2 нафар машинисти “Чуқурсой-Сарыагач” йўналишида ўзлари бошқариб кетаётган юк поезди электровозининг хуфиёна жойларида 971 минг 50 АҚШ доллари, 47 минг 720 евро, 3 млн. 424 минг 500 россия рубли миқдоридаги пул маблағларини яширган ҳолда Қозоғистон Республикасига олиб ўтмоқчи бўлганларида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан қўлга олинди.