"Ватанпарварлик ойлиги”ни юқори савияда ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 декабрдаги 5413-Ф-сонли “Ўзбекистон Респбликаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 27 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармойишининг ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 27 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини муносиб кутиб олиш ва уни умумхалқ байрами сифатида кенг нишонлаш, миллий армиядан фахрланиш ва унга бўлган ишонч ҳиссини ошириш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашни таъминлаш мақсадида туман ҳокимлигининг чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган бўлиб, ушбу режага асосан тумандаги касб-ҳунар коллежлари ҳамда умумтаълим мактабларида “Ватан - муқаддас, уни ҳимоя қилиш шарафли бурчдир!” деган умумий ғоя остида тадбирлар ўтказилиб келинмоқда.

Жумладан, - 2018 йил 15 декабр куни Булунғур туман ҳокимлигида “Ватанпарварлик ойлиги”ни юқори савияда ўтказиш бўйича йиғилиш бўлиб ўтди. Ушбу йиғилишда туман мудофаа ишлари бўлими, туман Ички ишлар бўлими, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлими, туман Жисмоний тарбия ва спорт бўлими, туман халқ таълими бўлими, тумандаги умумтаълим мактаблари ҳамда касб-ҳуанр коллежларининг чақириққача ёшларни тайёрлаш бўйича ўқитувчилари иштирок этишди ҳамда ушбу “Ватанпарварлик ойлиги”да ҳар бир таълим муассасасида “Ватан - муқаддас, уни ҳимоя қилиш шарафли бурчдир!” шиори остида тадбирлар ўтказилиб борилиши таъкидлаб ўтилди.

2018 йил 17 декабр куни Булунғур Миллий ҳунармандчилик касб-ҳунар коллежида “Ватан - муқаддас, уни ҳимоя қилиш шарафли бурчдир!” шиори остида тадбир бўлиб ўтди. Ушбу тадбирда 180 дан ортиқ ёшлар иштирок этишди.

2018 йил 17 декабр куни Булунғур Педагогика ва спорт коллежида “Ватан - муқаддас, уни ҳимоя қилиш шарафли бурчдир!” шиори остида тадбир бўлиб ўтди. Ушбу тадбирда 160 нафар ёшлар иштирок этишди.

2018 йил 18 декабр куни Булунғур Қишлоқ ҳўжалик касб-ҳунар коллежида “Ватан - муқаддас, уни ҳимоя қилиш шарафли бурчдир!” шиори остида тадбир бўлиб ўтди. Ушбу тадбирда 300 дан ортиқ ёшлар иштирок этишди.

2018 йил 20 декабр куни 1-умумтаълим мактабида “Ватан - муқаддас, уни ҳимоя қилиш шарафли бурчдир!” шиори остида тадбир бўлиб ўтди. Ушбу тадбирда 240 дан ортиқ ёшлар иштирок этишди.

2018 йил 21 декабр куни 22, 23-умумтаълим мактабларида “Ватан - муқаддас, уни ҳимоя қилиш шарафли бурчдир!” шиори остида тадбир бўлиб ўтди. Ушбу тадбирда 320 дан ортиқ ёшлар иштирок этишди.

2018 йил 22 декабр куни Булунғур Агросаноат ва сервис касб-ҳунар коллежида “Ватан - муқаддас, уни ҳимоя қилиш шарафли бурчдир!” шиори остида тадбир бўлиб ўтди. Ушбу тадбирда 300 дан ортиқ ёшлар иштирок этишди.

2018 йил 24 декабр куни Булунғур Иқтисодиёт ва сервис касб-ҳунар коллежида “Ватан - муқаддас, уни ҳимоя қилиш шарафли бурчдир!” шиори остида тадбир бўлиб ўтди. Ушбу тадбирда 170 нафар ёшлар иштирок этишди.

2018 йил 25 декабр куни Булунғур Саноат касб-ҳунар коллежида “Ватан - муқаддас, уни ҳимоя қилиш шарафли бурчдир!” шиори остида тадбир бўлиб ўтди. Ушбу тадбирда 200 дан ортиқ ёшлар иштирок этишди.

2018 йил 26 декабр куни 9-сон болалар мусиқа ва санъат мактабида  “Ватан - муқаддас, уни ҳимоя қилиш шарафли бурчдир!” шиори остида тадбир бўлиб ўтди. Ушбу тадбирда туман ҳокими, туман мудофаа бўлими, туман ички ишлар бўлими ҳамда Афғон уруш қатнашчилари иштирок этишди. Мазкур тадбирда 200 нафар иштирокчи қатнашишди. Туман Маданият бўлими томонидан концер дастури ўтказилди.

2018 йил 27 декабр куни Булунғур Саноат ва сервис касб-ҳунар коллежида “Ватан - муқаддас, уни ҳимоя қилиш шарафли бурчдир!” шиори остида тадбир бўлиб ўтди. Ушбу тадбирда 220 дан ортиқ ёшлар иштирок этишди.

2018 йил 28 декабр куни Булунғур Маиший хизмат касб-ҳунар коллежида “Ватан - муқаддас, уни ҳимоя қилиш шарафли бурчдир!” шиори остида тадбир бўлиб ўтди. Ушбу тадбирда 250 дан ортиқ ёшлар иштирок этишди.

Тумандаги барча умумий ўрта таълим мактабларида 2018 йил 15 декабрдан 30 декабрга қадар “Ватан - муқаддас, уни ҳимоя қилиш шарафли бурчдир!” шиори остида тадбирлар ўтказилди.

Шунингдек, тадбирлар тумандаги харбий қисмларда хам ўтказилди. Байрам дастурхонлар ёзилди. Бу сафарги байрам тадбирлари ташкилий жиҳатдан олдингиларидан маънан ва мазмунан фарқ қилди.

Бугунги шонли ўзбек миллий армиясини эса асосини, унинг пойдеворини мард, жасур, ботир ўғлонларимиз, забардаст ва фидойи йигитларимиз ташкил этади.

 Улар ҳамиша юрт озодлиги ва ободлиги учун, оилалар тинчлиги ва фаровонлиги учун ва доимо бизнинг бахтимизга омон бўлсинлар! Зеро, бу тилакни машҳур шоиримиз.

Ғафур Ғулом таъбирларидан ўтказиб айтолмасак керак:

Йигитлар ҳалқларнинг мактови-кўрки
Наслнинг жавҳари, давлат таянчи,
Юртнинг ободлиги, тўйлар сабаби,
Элнинг гуркираши, файзи, қувончи.

Йигит омон бўлса, хавфу-хатар йўқ,
Қалқон бор, қалъа бут, қўрғон саломат,
Қизлар кулгусида авжу даромад,
Чоллар уйқусида жаннат, фароғат.

2015-2019 © Bulung‘ur tuman hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM