Бюджет ижроси: 2021 йил сарҳисоби

Булунғур туман маҳаллий бюджети харажатлар қисмининг

2021 йил январ-декабр ойидаги ижроси буйича

 АХБОРОТ

 Туман маҳаллий бюджети харажат қисми бўйича жорий йилнинг  январ-декабр ойларида 173968,7 млн.сўмлик харажатлар амалга оширилди.

Жумладан:

Туман маҳаллий бюджетидан молиялаштирилувчи ташкилотларда ишловчи ходимларнинг иш ҳақи харажатларига 58098,6 млн.сўм, ягона ижтимоий тўлов харажатлари  14869,3 млн.сўм, кам таъминланган оилалар учун 2 ёшгача бола парваришлаш бўйича нафақа 17576,2 млн.сўм, 14 ёшгача болали оилаларга нафақа 14831,6  млн.сўм, кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам маблағлари 2559,6 млн.сўм, бюджет ташкилотларининг коммунал тўловлари учун 4657,5 млн.сўм, тиббиёт соҳасига беъморлар даволаниши учун 2664,7 млн.сўм дори-дармон харажатлари ва 2624,1 млн.сўм озиқ-овқат харажатлари амалга оширилди.

Бундан ташқари, маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан тумандаги 5-23-22-17-27-52-сон умумтаълим мактабининг иситиш тизимини таъмирлаш учун 743,0 млн.сўм, 5-сон умумтаълим мактабининг хожатхонасини таъмирлаш учун 51,0 млн.сўм, 41-сон умумтаълим мактабининг ички қисмини таъмирлаш учун 118,0 млн.сўм, умумтаълим мактаблари ва мактабгача таълим ташкилотларига кўмир ташиш билан боғлиқ харажатларга  128,1 млн.сўм, 6, 11 ва 13 мактабгача таълим ташкилотларининг иситиш тизимини таъмирлаш учун 187,0 млн.сўм, 4 та мактабгача таълим ташкилотининг том қисмини таъмирлаш, эшик ромларини алмаштириш, ички ва ташқи пардозлаш ишларига 280,0 млн.сўм  миқдорида маблағ молиялаштириб берилди.

Бюджет ташкилотларида товар моддий захиралари яратиш учун 130,4 млн.сўм, оқ қоғоз харид қилиш харажатлари учун 29,8 млн.сўм маблағ молиялаштирилди.

 

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM