Инвестицион салоҳият

Булунғур туманида 2022 йил якунлари бўйича инвестиция дастурларининг бажарилиши ва 2023 йилга белгиланган прогноз кўрсаткичларининг ижросини таъминлаш тўғрисида
 МАЪЛУМОТ

II. Ҳудудий инвестиция дастури 2022 йил якуни:

Ҳудудий инвестиция дастури доирасида туманда 2022 - йилда умумий қиймати 241,4 млрд.сўмлик 40таҳудудий инвестиция лойиҳалари амалга оширилиши хамда ушбу лойихалар ишга туширилиши натижасида2456 нафар доимий ва мавсумий иш ўринлари яратилиши белгиланган эди.

Шундан:

Саноат соҳасида 30,5 млрд. сўмлик 51 та иш ўрнига эга 8 та,

Қишлоқ хўжалигида 166,4 млрд. сўмлик, 2220 та иш ўрнига эга 11 та,

Хизмат кўрсатишда 44,5 млрд.сўмлик 185 та иш ўрнига эга 21 та лойиҳа

Амалда январ-декабр ҳолатига дасур доирасида ҳамда қўшимча лойиҳалар ҳисобидан 45 та лойиҳа амалга оширилиши ҳамда 2529 та доимий ва мавсумий иш ўринлари яратилди.

Шундан:

Саноат соҳасида 30,5 млрд. сўмлик 45 та иш ўрнига эга 8 та,

Қишлоқ хўжалигида 30,3млрд. сўмлик, 2337 та иш ўрнига эга 11 та,

Хизмат кўрсатишда 48,4 млрд.сўмлик 167 та иш ўрнига эга 26 та лойиҳа.

Мисол учун;

Саноат соҳасида "FRUITSLAND EXPORT" МЧЖ томонидан Килдон кичик саноат зонаси худудида қиймати 4,5 млрд.сўмлик (барчаси ўз маблағи хисобидан)“мевани қуритиш ва қадоқлашни ташкил этиш” лойиҳаси амалга оширилиши натижасида 10 та янги иш ўринлари яратилади.

Қишлоқ хўжалик соҳасида "MIGITEPA ZAMINI"ФХтомонидан Мингтепа МФЙда қиймати 1,5 млрд.сўмлик(ўз маблағи 450 млн.сўм, банк кредити маблағи 1 млрд50 млн.сўм) “Чорвачилик ташкил этиш” лойиҳаси амалга оширилиши натижасида 3 та янги иш ўринлари яратилади.

Хизмат кўрсатиш соҳасида "G’ULOMJON SHIFO" МЧЖ томонидан Сохибкор МФЙда қиймати 5,0 млрд.сўмлик (барчаси ўз маблағи хисобидан) “тиббий муассаса ташкил этиш” лойиҳаси амалга оширилиши натижасида 15 та янги иш ўринлари яратилади.

Ҳудудий инвестиция дастури 2023 йил:

Вазирлар Махкамасининг 16.01.2023 йилдаги №24-24/1-3329  баёнига кўра 2023 йил туманда ҳудудий инвестиция дастури доирасида жами қиймати 931,9 млрд.сўмлик 62 та инвестиция лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда 934 та янги иш ўринлари яратиш белгиланган.

Шундан,

Саноат соҳасида 541,3 млрд.сўмлик 9 та лойиҳа доирасида 542 та иш ўрни.

Қишлоқ хўжалик соҳасида 299,9 млрд.сўмлик 10 та лойиҳа доирасида
143 та иш ўрни.

Хизмат кўрсатиш соҳасида 90,7 млрд.сўмлик 43 та лойиҳа доирасида
249 та иш ўринлари яратиш.

Мисол учун;

Саноат соҳасида Лойиҳа қиймати 17 млн.долларлик (шундан ўз маблағи 3,0 млн.доллар, тўғридан тўғри хорижий инвестиция 17 млн.доллар)  “тайёр трикатаж махсулотлари ишлаб чиқариш” лойиҳаси амалга оширилиши натижасида 250 та янги иш ўринлари ташкил этилиши белгиланган.

Қишлоқ хўжалик "G‘O‘BDIN SOF PARRANDALARI" МЧЖ томонидан қиймати 26,8 млрд. сўмлик (шундан ўз маблағи 3,0 млрд.сўм, тўғридан тўғри хорижий инвестиция 2,0 млн.доллар) “Паррандачилик инкубацияси ташкил этиш” лойиҳаси амалга оширилиб, натижада 20 та янги иш ўринларияратилади.

Хизмат кўрсатиш соҳасида "FAROVON METAN SAVDO" МЧЖ томонидан қиймати 12,0 млрд.сўмлик “қурилиш материаллари савдо комплеси ташкил этиш” лойиҳаси амалга оширилиши натижасида 20 та янги иш ўринлари яратилади.

  1. Тўғридан-тўғри хорижий инвестиция 2022 йил якуни:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2022-2026 йилларга мўлжалланган инвестиция дастурини тасдиқлаш ҳамда инвестиция лойиҳаларини бошқаришнинг янги ёндашув ва механизмларини жорий этиш тўғрисида”ги ПҚ-72-сонли қарорига асосан туманда 2022 йилда 8,0 млн.АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни ўзлаштириш белгиланган.

2022-йилякунига кўра дастур доирасида ҳамда қўшимча лойиҳалар ҳисобидан 8,0 млн. АҚШ доллар хорижий инвестиция ва хорижий кредит маблағлари ўзлаштирилди ва режа 100 фоизга бажарилди.

Мисол учунПҚ-72-сонли қарор доирасида 2022 йилда "G‘O‘BDIN SOF PARRANDALARI" МЧЖ томонидан лойиҳа қиймати 6 млн. АҚШ доллар (шундан ўз маблағи 1 млн.доллар, хорижий инвестиция
5 млн.доллар)
лик “паррандачилик хўжалигини ташкил этиш” лойиҳаси амалга оширилиши белгиланган бўлиб амалда корхона томонидан 2022 йилда 5,4 млн.АҚШ долларлик инвестиция маблағлари ўзлаштирилиб, Германия давлатидан паррандачилик ускуналари олиб келинди ҳамда жами 540 минг бош  парранда боқиш йўлга қўйилди.

 

Тўғридан-тўғри хорижий инвестиция 2023 йил режа:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2023-2025 йилларга мўлжалланган инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-459-сонли қарори асосан туманда 2023 йилда 14млн.АҚШ долларлик, тўғридан-тўғри хорижий инвестиция маблағлари ўзлаштирилиши белгиланган.

 

Мурожаат ва қўшимча маълумотлар учун туман Инвестициялар, саноат ва савдо бўлимига мурожаат қилишингиз мумкин: 99-026-01-23

 

2015-2023 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM