Булунғур туманида сўнгги 6 йилда амалга оширилаётган ишлар тўғрисида МАЪЛУМОТ

Туманда ўтган 6 йилда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 1,8 марта, инвестициялар ҳажми 2,3 марта, қурилиш ишлари ҳажми 3,5 марта, хизматлар ҳажми 3,0марта ўсган ва 2017 йилгача 1 доллар ҳам хорижий инвестициялар жалб қилинмаган бўлса, 6 йилда 28,8 млн долларлик хорижий инвестициялар жалб қилинди.

Бундан ташқариўтган 6 йилда саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатишда 659,5 млрд.сўмлик 330 дан ортиқ лойиҳа амалга оширилиб, бу орқали, 5 минг 254 та янги доимий иш ўринлари яратилиб, 3 минг 525 та оила камбағалликдан чиқарилди.

Ўртача иш ҳақи ҳам қарийб 2,1 баробарга ошиб,
2,6 млн.сўмга етди.

Жалб қилинган инвестициялар натижасида туманнинг драйвер соҳаларидан бири бўлган мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш қуввати 42 минг.тоннадан 98 минг.тоннага етказилди ҳамда қайта ишлаш корхоналари сони 3 тадан 7 тага ошди.

Шунингдек, охирги олти йилда 18 та мактаб реконструкция қилинди (5 минг 54 та қўшимча ўқувчи ўрни), 87 минг нафар аҳоли илк бор марказлашган ичимлик суви билан таъминланди, 368 та хонадонли кўп қаватли ва 229 та якка тартибдаги уйлар фойдаланишга топширилди.

Шу билан биргаликда 120,5 километр халқаро ва 180,1 километр ички йўллар таъмирланди.

Охирги олти йилда амалга оширилган қурилиш ва бунёдкорлик ишлари учун туман бюджетига қарийб 370,0 млрд сўмдан ортиқ маблағлар йўналтирилган.Натижада аҳолининг ичимлик сув таъминотини 63,2 фоиздан 70,3 фоизга, мактабгача таълим билан қамров даражаси 11,6 фоиздан 70,5 фоизга ошишига эришилган.

Туманда ижтимоий соҳа ва маҳаллалар инфратузилмасини талаб даражасига келтириш орқали  аҳолини рози қилиш, уларнинг  кайфиятига таъсир қилувчи муаммоли масалаларниҳал этиш мақсадида 2023 йилда маҳаллаларда қуйидаги қурилиш ва таъмирлаш ишлари амалга оширилади.

Биринчидан, маҳаллалар инфратузилмасини ривожлантириш дастури (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги ПҚ-408 қарори) доирасида 26 та маҳаллада 18,4 млрд. сўмлик қурилиш ва таъмирлаш ишлари амалга оширилиб, 38 минг нафар аҳолининг яшаш шароити яхшиланади.

Мазкур қарор доирасида 13,0 км ичимлик суви тармоғи, 4 та сув иншооти, 0,6 км оқова суви тармоғи, 18,9 км ички йўллар, 8,3 км пиёдалар йўлакчалари, 18,6 км электр тармоғи ва 2 та МФЙ бинолари қурилади ва таъмирланади.

Иккинчидан, аҳоли турмуш даражасини янада яхшилаш дастури(Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 ноябрдаги 635-сон қарори) доирасида 12 та маҳаллада 3,8 млрд. сўмлик қурилиш ва таъмирлаш ишлари амалга оширилиб, 19 минг нафар аҳолини яшаш шароити яхшиланади.

Мазкур қарор доирасида 3,6 км ичимлик суви тармоғи, 1 та сув иншооти, 32,6 км ички йўллар, 1 та кўприк, 9,0 км электр тармоғи ва 10 дона трансформаторлар қурилади ва таъмирланади.

Учинчидан, “Янги Ўзбекистон” массиви қурилиши (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сон Фармони)га асосан тумандаги “Ғўбдин” массивида 23.9 га ер майдонида 2022-2024-йилларда “Янги Ўзбекистон” массиви бунёд этилишида жами 56 та кўп қаватли уй-жойларда 1120 та хонадон, 2 та умумтаълим мактаби, 3 та мактабгача таълим ташкилоти, 1 та оилавий поликлиника, 1та масжид, 1 та маҳалла маркази, 1 та ИИБ таянч пункти, 4 та сайлгоҳ, 1 та маданият уйи, 1 та ёшлар маркази IТ-Парк, 8та спорт ва соғломлаштириш маркази, 2 та савдо маркази, 1 та чойхона, ҳамом ва кимёвий тозалаш, 1 та дорихона, 2 та сув иншооти, 17 та болалар майдончаси, 33 та автотураргоҳ ва 2 та чиқинди йиғиш пунктлари қуриш ишлари олиб борилади.

Тўртинчидан, Инвестиция дастурига асосан (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 декабрдаги                 ПҚ-465-сонли қарори)  2023 йилда дастур доирасида 76,5 млрд. сўмлик 10 та (та ўтувчи, та янги бошланадиган) ижтимоий соҳа ва бошқа объектлари қурилиши белгиланган.

Шундан, 2 та мактаб, 2 та мактабгача таълим ташкилотлари,1 та болалар-ўсмирлар спорт мактаби, 2 та ирригация ва мелиорация объектлари, 2 та кўприклар ва 1 та бошқа объектлар қурилади.

Бугунги кунда мазкур объектларнинг лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилмоқда. Жорий йилнинг апрель ойида тендер савдолари ўтказилиб, қурилиш ишлари бошланади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил
28-январдаги “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги ПФ-60 сонФармонининг “Маданият ва санъат соҳаларини янада ривожлантириш, маданият муассасалари ва объектларининг моддий-техника базасини яхшилаш” 76-мақсадида Ўзбекистон халқ шоири ва бахши Фозил Йўлдош ўғли таваллудининг
150-йиллигини муносиб ўтказиш белгиланган.

Ушбу тадбирни ўтказишга 4,9 млрд.сўм маблағ сарфланди. Вилоят бюджетининг қўшимча манбалари хисобидан 4,7 млрд.сўм, ҳомийлик маблағлари ҳисобидан
0,2 млрд.сўм маблағ сарфланди.

Шу муносабат билан туман марказида жойлашган бахши номидаги хиёбон таъмирланиб, янгича қиёфа касб этди. Ф.Йўлдош маҳалласига бахшининг номи берилди, Фозил Йўлдош номидаги муҳташам музей қурилиб, экспонатлар билан жиҳозланди. Бўдана маҳалласидаги “Ғиштли ота” қабристонида бахшининг қабри зиёрат қилувчилар учун обод масканга айлантирилди.

2022-йилнинг 15 декабрькуни юбилей муносабати биланкенг қамровли маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда вилоят ҳокимлиги, туман фаоллари, оммавий-ахборот воситалари, журналистлар, санъат ва маданият намоёндалари, халқ бахшилари қатнашишди.

Ҳурматли  Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг 2022 йил 20 декабрдаги Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномасида мамлакат тараққиётини янги поғонага олиб чиқиш мақсадида 2023 йилда амалга ошириладиган давлат сиёсатининг энг муҳим ва устувор йўналишларини ҳам белгилаб бердилар.Берилган топшириқ ва вазифалардан келиб чиқадиган биринчи галдаги ва кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида 2023 йилда қиймати 1,1 трлн.сўм бўлган 63 та лойиҳа амалга оширилиб, 1 минг 184 та  иш ўринлари яратилади.

2023 йилда ҳам ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли ва ёшлар етакчилари камбағалликни қисқартириш, аҳоли даромадларини ошириш борасида ҳар бир маҳаллада ишларни ташкил қилиб, ”Темир дафтар”, “Аёллар” ва ”Ёшлар” дафтарларига киритилган фуқароларни индивидуал қўллаб-қувватлаш ва бандлигини таъминлаш орқали уларни муносиб турмуш кечиришлари учун барча зарур чоралар кўрилади.

2023 йил  давомида 33 минг 125 нафар аҳолининг доимий ва мавсумий ишларга йўналтирилади. Хусусан 10 минг 228 нафар доимий, 17 минг 566 нафар мавсумий ва легаллаштириш ҳисобидан 5 минг 331 нафар фуқаролар бандлиги таъминланади.

Шунингдек,  “ёшлар дафтари”га киритилган 340 нафар ёшларнинг, “аёллар дафтари”га киритилган 1 минг 596 нафар хотин-қизларнинг бандлиги таъминлаш чоралари кўрилади.

2023 йилда 563 та юридик корхона ва 1471 та якка тартибдаги тадбиркорлик субъектлари ташкил қилинади, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш учун 68,5 млрд.сўмлик имтиёзликредитлар ҳамда 2,5 млрд.сўмлик субсидиялар ажратилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил
16-февралдаги “2023 йилда қайта тикланувчи энергия манбаларини ва энергия тежовчи технологияларни жорий этишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-57-сонли қарорибилан белгилаб берилган режани ортиғи билан бажариш бўйича ишлар олиб борилмоқда, хусусанижтимоий соҳа ва давлат объектлари маъмурий биноларига қуввати 270 кВт кичик қуёш фотоэлектр станцияси, 3.03 минг.литрли қуёш гелио-коллекторлари ўрнатиш, тадбиркорлик субъектлари томонидан
610 кВтли қуёш панеллари ўрнатиш, аҳоли хонадонларига 700 кВт қуёш панеллар ва 1.3 минг.литрли гелио коллекторлар ўрнатиш белгиланган бўлса, 24 та ижтимоий соҳа объектлари локал иситиш тармоғини кўмир ёқилғисига ўтказилиши таъминланади.

Бундан ташқари, қиймати 120 млн.долларлик қуввати
100 МВт қуёшдан муқобил энергия олиш лойиҳаси бўйича хорижий инвесторлар билан келишувлар амалга оширилмоқда.

Саноат ишлаб чиқаришни ривожлантириш мақсадида қиймати 541,5 млрд.сўмлик 9 та инвестиция лойиҳалари ишга туширилиши натижасида 542 та янги иш ўринлари яратилади.

2023 йил якуни билан саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 959,2 млрд.сўмни, ўсиш суръати 119,2 фоизни ташкил этади.

Бунда, қўшимча 147,7 млрд.сўмга саноат ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш имконияти мавжуд, шундан:

1 та паст қувватда ишлаётган корхонада қўшимча
5 млрд.сўм;

– 6 та олдин ишга тушган лойиҳалар ва мавжуд корхоналар қувватларини ошириш ҳисобига 18,5 млрд сўм;

9 та янги лойиҳаларни ишга тушириш ҳисобига 124,2 млрд сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилиши таъминланади.

 

 

 

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM