Булунғур туманида 2022 йил январь-декабрь ойларида амалга оширилган ишлар

Асосий кўрсаткичлар:

- саноат маҳсулотлари 596,7 млрд.сўмлик ишлаб чиқарилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 105,6 фоиз ўсишга эришилди.

- қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш 4456,0 млрд.сўмни ташкил қилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 103,2 фоиз ўсиш кузатилди.

- жами хизмат кўрсатиш ҳажми 617,7 фоизни ташкил этди ва ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 112,2 фоизга ўсди.

 - қурилиш ишлари ҳажми 245,5 млрд.сўмни ташкил этди ва ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 102,9 фоизга ўсди.

Иш ўринлари ташкил этиш:

Аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича 42 502 та иш ўринларини яратиш режалаштирилган бўлиб, амалда 46 209 тага ёки
109фоизга бажарилди.

-қишлоқ хўжалиги комплексида 24 254 та

-инвестициялар ва ташқи савдо комплексида 2 482 та

-молия-иқтисодиёт комплексида 18 070 та

-туризм ва маданият соҳасида 557 та

-қурилиш комплексида 846 та

Тадбиркорликни ривожлантириш:

Тадбиркорлик субъектлари сони 4 769 та (2163 та кичик бизнес субъектлари, 2 606 та ЯТТ)

Жорий йилда 513 та янги кичик бизнес субъектлари ва 1 335 та якка тартибдаги тадбиркорлик субъектлари ташкил этилди.

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш:

Тижорат банклари томонидан оилавий тадбиркорликни ривожлантириш бўйича 2 724 та лойиҳага 57 млрд 412 млн.сўмлик имтиёзли кредитлар ажратилди. Шундан йўналишлар кесимида,

“Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури асосида 2 657 та лойиҳага
54 млрд 426 млн.сўмлик;

Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан 40 та лойиҳага 2 млрд
266 млн.сўмлик;

Ҳунармандчиликни ривожлантириш бўйича 18 та лойиҳага
595 млн.сўмлик;

Хотин-қизлар тадбиркорлигини  қўллаб-қувватлаш дастури асосида 3 та лойиҳага 6 млн.сўмлик;

Бошқа йўналишлар бўйича 6 та лойиҳага 119 млн.сўмлик кредит ажратилди.

“Темир дафтар”га 1376 та оила киритилди, 1 374 та оилада доимий даромад манбаи яратилиб, дафтардан чиқарилди 1 январь ҳолатига дафтарда 2 та оила қолди.

-644 та оилага 1457,4 млн.сўмлик асбоб ускуналар олиб берилди.

-3 та наъмунали маҳаллага 18 та инкубатор ускунаси, товуқ, қуён, қорамоллар тарқатилди.

- 44 та оилаларга бандликка кўмаклашиш жамҳармаси ҳисобидан 35,6 млн.сўмлик картошка уруғлари олиш учун субсидия маблағлари ажратилди.

- 18 нафар фуқароларнинг мураккаб тиббий операцияси учун жами 212,3 млн.сўм маблағ ажратилди.

Шунингдек, маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш маркази маблағлари ҳисобидан 25 нафар Темир дафтардаги фуқароларга субсидия асосида асбоб-ускуналар олиб бериш бўйича аризалари расмийлаштирилди.

Хизматлар соҳасини ривожлантириш дастури ижроси:

Январь-декабрь ойларида 841 та лойиҳаларда 10 204 нафар фуқаролар бандлигини таъминлаш белгиланган бўлса амиалда 1 542 та лойиҳаларда 12 258 нафар фуқаролар аҳоли бандлиги таъминланди.

Жумладан, хизматлар соҳасида 9 185 нафар фуқаролар ўзини-ўзи банд қилди, 699 нафари легаллаштирилди.

- М-39 автомобиль йўли бўйида 4,1млрд. сўмлик 12 та лойиҳа ишга туширилди, 42 та иш ўрни.

- зарурий хизмат турларини ташкил этиш ҳисобига 675 та шахобча ташкил этилди, 864 та иш ўрни.

595 та тадбиркорлик субъектларига 15,1 млрд. сўмлик кредит ажратилди.

Вазирлар Маҳкамасининг 71-сон Қарорига мувофиқ қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини мулк ва ижара ҳуқуқи асосида “e-auksion” электрон онлайн савдо майдончаси орқали сотиб олиш имконияти яратилди.

Жумладан, жами 754 та (45,2 га) ер участкалари аниқланиб,
752 таси аукцион савдоларига чиқарилиб, 133 та ер майдонлари сотилди.

- “К-савдо” тизими орқали 287 та  бўш ер майдони аукцион савдога чиқарилиб, шундан 274 таси сотилди ва бугунги кунда 13 та савдода турибди.

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM