2022 йил 1 чорак давомида туман маҳаллий бюджетининг орттириб бажарилган қисмидан ажратилган маблағлар тўғриисда маълумот

Туман ҳокимининг ўринбосари Н.Санақуловнинг тумандаги кўп квартирали турар жой фондини 2021-2022 йиллар кузқиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш учун 32 000 000 (ўттиз икки миллион) сўм пул ажратилди ҳамда энг яҳши таклиф танловга қўйилиб иш бажарилди.

Самарқанд, Сарқипчоқ, Алишер Навоий маҳаллаларига 1 донадан 3 та электротрансформатор (ТП) ўрнатиш учун 67 000 000 (олтмиш етти миллион) сўм маблағ ажратилди ҳамда энг яхши танловга қўйилиб трансформаторлар ўрнатилди.

Туман ҳокимининг ўринбосари А.Бурибоевнинг билдиргисига асосан 1 октябр "Ўқитувчи ва мураббийлар куни" муносабати билан туманда фаолият юритаётган устоз ва мураббийларга ҳамда Ўзбекистон Либералдемократик партиясининг сайлов олди тарғибот гуруҳи аъзоларига тушлик ташкил этиш учун маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан жами 22 000 000 (йигирма икки миллион) сўм маблағ ажратилди ҳамда тўғридан тўғри ўтказилди.

Туман ҳокимининг ўринбосари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи А.Хазраткуловнинг билдиришномасига асосан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 16 сентябрдаги “Кексалар ҳафталаги”га тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 158-сонли мажлис баёни ижроси юзасидан жорий йилнинг 2021 йил 6 октябр куни тумандаги фаол нуроний отахон ва онахонларни “Янги Ўзбекистон боғи”га саёҳати йўл ҳаражатига 5 000 000 (беш миллион) сўм, тушликга 5 000 000 (беш миллион) сўм ҳамда совға - салом ва баннер учун 2 000 000 (икки миллион) сўм жами 12 000 000 (оʻн икки миллион) сўм маблағ ажратилиб тўғридан-тўғри ўтказиб берилди.

 Булунғур туман Хўжамазгил маҳалласидаги чойхона ва тикув цехига жами 43 500 000 (қирқ уч миллион беш юз) минг сўм маблағлар ажратилган

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM